Дорис Лессинг. Африкада китоб қаҳатчилиги (Нобель маърузаси)
2007 йил 10 декабр куни Стокгольмда Нобел мукофотининг топширилиш маросими бўлиб ўтди. 88 ёшли Дорис Лессингга Африка ҳақидаги романлари шуҳрат келтирган эди ва унинг адабиёт соҳасидаги меҳнатлари Нобел мукофотига муносиб эканлиги аниқланди. Лессинг мукофот топшириш маросимида иштирок эта олмаса-да, Нобел давоми…


Инглиз адибаси Дорис Мей Тейлор Лессинг (Doris May Lessing) 1919 йилнинг 22 октябрида Эрондаги Кирмон шаҳрида туғилган. 1925 йили ота-онаси билан Жанубий Родезия (ҳозирги Зимбабве) га кўчиб кетади. Бу мамлакат ўша вақтда Англиянинг мустамлакаси эди. Африканинг энг чекка, қолоқ ўлкасида ўтказилган болалик кейинчалик адиба учун битмас-туганмас илҳом манбаи бўлди.