Борис Пармузин. Махсус топшириқ (роман-хроника)
Борис Пармузин. Махсус топшириқ. Роман-хроника. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976. Чет элга қочган собиқ бой, реакцион руҳонийлар, босмачи муҳожирлар қўшни шарқ мамлакатлар территориясида ўрнашиб олиб, ёш совет мамлакатига қарши қўпорувчилик қилишга уриндилар. Душманнинг ниятларини фош этиш ва зарарсизлантириш давоми…


Пармузин Борис Сергеевич — ёзувчи, шоир, журналист, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1973). Тошкент юридик институтини тамомлаган (1948). “Комсомолец Узбекистана” газетасида бўлим муҳаррири (1951-52), “Звезда Востока” журнали бош муҳаррири ўринбосари (1969-74), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.