Анри Труайя. Шуҳрат (ҳикоя)
Соланж Виоланс, таниқли адиба, кўзларини осмонга тикиб, даҳанини юқорига кўтариб, бурун катакларини кенг очиб, худди охирги китобининг сўнгги бобидагидек, деди: — Азизим, мен сени бутун аёллик назокатим билан севаман. — Оҳ! Соло!— деб ўкирди унинг сонлари орасидаги одам. У ёзувчи давоми…


Ҳозирги замон француз адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири Анри Труайя (Henri Troyat) 1911 йилда Францияда таваллуд топган. Сорбонна университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Сена округининг префектурасида оз вақт ишлагач, ўзини бутунлай адабиётга бахшида этди. Биринчи романи «Ёлғон кун» 1935 йилда чоп этилди ва мукофотга сазовор бўлди. 1938 йилда яратилган «Ўргимчак» романи ҳам ака-ука Гонкурлар мукофотига лойиқ деб топилди, 1959 йили Франция Академиясига аъзо қилиб олинди.