Жан-Мари Леклезио. Эҳ, ўғри, ўғри, шу ҳам ҳаётми?! (ҳикоя)
Хўш, ҳаммаси нимадан бошланди? Билмайман, бунга анча бўлган, ҳаттоки, аниқ вақтини ҳам эслай олмайман. Мен Португалиянинг Эрисейра шаҳрида туғилганман. Лиссабондан унча узоқ бўлмаган денгиз бўйидаги бу маскан ўша пайтда балиқчиларнинг кичик бир қишлоғи эди. Отам сиёсатни деб бизларни тарк этгач, давоми…


Француз адабиётининг ёрқин вакили Жан-Мари Леклезио (Jean-Marie Gustave Le Clézio) 1940 йили Ницца шаҳрида ҳарбий шифокор оиласида дунёга келган. Унинг илк бадиий асари — “Жараён” романи эса 1963 йилда нашр этилган. Ана шу давр оралиғида у тўрт йил Марказий Америка ҳиндулари билан яшайди, Таиланд ва АҚШ университетларида дарс беради, кўплаб роман, қисса, эссе, ҳикоялар тўпламларини эълон қилади. Адибнинг “Жараён” романи унга катта шуҳрат келтирди. Адабий танқидчиларнинг фикрича, бу асар адабиётга ўз сўзи, услуби ва ўзига хос қарашларга эга, “янги романчи”ларнинг ўрнини эгаллайдиган ижодкор кириб келганидан далолат берарди. Бироқ ёш ёзувчи адабий давралардан кўра сайр қилишни, турли халқ ва элатлар ҳаёти, турмуш тарзи билан яқиндан танишишни афзал билади. У Африка, Лотин Америкаси, Осиёнинг кўплаб мамлакатларига сафар қилади, турли халқлар маданий мероси билан танишади. Унинг аксарият асарлари, жумладан, “Жараён”, “Олтин балиқча”, “Африкалик одам”, “Диего ва Фрида”, “Мексика туши”, “Ғамгин тропиклар”, “Адашган юлдуз” романлари ана шу саёҳатлар, таассуротлар маҳсулидир. Адиб 2008 йилда “Ўзига хос бадиий услуб ва чизгилар орқали инсон ҳис-туйғулари, инсонийлик масаласини янгича талқин этгани учун” адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.