Мара Свире. Медаль (ҳикоя)

— Айна, ассалому алайкум, айланай, — Марта кассир жувонга хуш¬муомалалик билан жилмаяди. — Қара-я, сени ойнадан ясалган қанақа чуғурчуқ инига ўтқазиб қўйишибди! — бошини сарак-сарак қилиб гапирди у. — Нима бало, қайта қуришдан кейин идорага бош суқмаганмидинг? —деди кассир ҳайратланиб. давоми…

Корней Чуковский. Чехов (бадиа)

I У саховатли бойлар сингари меҳмондўст эди. Зиёфат беришни жони дилидан яхши кўрарди. Қишлоққа бориб жойлашиши биланоқ бир дунё меҳмонларни ҳузурига чорларди. Кимларгадир бу телбаликдек туюлиши мумкин: ахир у кўп йиллик қашшоқлик чангалидан эндигина қутулган, оиласини – онаси, укаси, синглиси, давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Мен оддий немисман (Нобель маърузаси)

Қирол ҳазрати олийлари, хонимлар ва жаноблар! Германияга ташрифингиз давомида биз униб-ўсган, яшаётган фонийлик қатламларига маърифатли нигоҳ ташлашга мушарраф бўлдингиз. Бу замин ҳаловат нелигин сира билмади. Рейн бўйидаги кўпларнинг орзуманди бўлмиш бу замин не-не ҳукмдорларни кўрмади, қанчадан-қанча — мустамлакачилик, маҳаллий, ҳудудий, давоми…

Айварс Фрейманис. Жавон (ҳикоя)

Бу воқеани менга саҳна рассоми Плаудис ҳикоя қилиб берганди. Шуни ҳам айтишим керакки, Плаудис бутун Ригага донғи кетган сузувчи. Одамларнинг гапларига қараганда, агар кайфияти яхши бўлса, унинг Киш кўлидан сузиб ўтиши ҳеч гап эмас, албатта, бунинг учун кўл қалин муз давоми…

Фақир Бойқурт. Комбайн (ҳикоя)

Шариф Алининг ғоят катта, охири кўринмайдиган буғдойзорлари ҳатто сокин, шамолсиз кунларда ҳам худди олтин денгиздай мавжланади. Ёрқин қуёш ёғдулари остида майин-майин рақсга тушаётганга ўхшайди. Унинг бундай буғдойзорлари тўрттами, бешта. Деярли ҳаммаси яхши суғорилади, ҳосили кўплигидан омборлари тўлиб-тошади. Шариф Али баъзан давоми…

Василий Шукшин. Артист Фёдор Грай (ҳикоя)

Қишлоқ темирчиси Фёдор Грай драмтўгаракда “содда” одамларни ўйнарди. У клуб саҳнасига чиққанида ранги оқариб, секин гапирар, овозини ҳатто биринчи қаторда ўтирганлар ҳам яхши эшитолмасди. Азбаройи зўриққанидан кўйлаги остидаги мушаклари бўртиб турарди. Гап қотишдан олдин шеригига узоқ тикилар, бу қарашида ўйналаётган давоми…

Чжан Жун. Ёввойи оққушлар (ҳужжатли қисса)

Ушбу китобнинг чиқишигача яшай олмаган бувим ва отам хотирасига бағишлайман. ГЕНЕРАЛНИНГ ЖОРИЯСИ (1909-1933) Бувим ўн беш ёшида генералнинг жорияси бўлди. Генерал ўша пайтда Хитойнинг лиқиллаб турган ҳукуматида полиция вазири эди. 1924 йил бошланган, мамлакатда бошбошдоқлик ҳукм сурарди. Мамлакатнинг бувим яшаган давоми…

Янис Лапса. Яйдоқ орол (ҳикоя)

Даққиюнусдан қолган автобус ўзининг сўнгги мурватигача ихраб-сихрашига қарамасдан, бамисоли ўлимга маҳкум маҳбус янглиғ олға қараб борарди. Гап шундаки, бу ерга — оролга мансуб мазкур “техника мўъжизаси” ўзининг бутун умри давомида талай азоб-уқубатларни бошдан кечирган бўлиб, ҳаётининг охиригача одамларга сабр-тоқат билан давоми…

Қален Сидиқова. Насл-насаб инқирози (ҳикоя)

Фарзандларим Ойзода билан Султонбекка бағишлайман Кунларнинг бир кунида элат халқининг тепа сочи тик туриб, юрак-бағирни ўртагувчи тўс-тўполон бўлди. Улуғлар ёқасини ушлаб, урф-одатдан юз ўгирган бундай воқеага ич-ичидан тавба-тазарру қилиб, яқинда бандаликни бажо келтирган, ҳали тупроғи совуб улгурмаган марҳумларнинг қариндош-уруғлари лолу-ҳайрон давоми…

Ярослав Гашек. Дурбинда кўринган хотинлар (ҳажвия)

Мен Либерато Виноттининг Юқори Больцанодаги меҳмонхонаси айвонига чиқиб, бу йил синьор Либерато Виноттининг ишлари қалай экан деб ўйлаб ўтирардим, модомики дарҳол бир шиша шароб кўтарганча олдимга югуриб чиққан ва мени “зоти олийлари” деб атаётган экан, ишлари унча яхши бўлмаса керак. давоми…