Ласло Краснахоркаи. Акрополь сарҳадларида (ҳикоя)
Такси ҳайдовчилар расво бўлишади-да жуда, тиқилинчда одамнинг ҳоли-жонига қўймай хира пашшадек ёпишиб олишгани-чи, нега шунақа қилишади-я, кўриб туришибди-ю, аҳвол-тирикчиликни – ҳайдасанг кетмайди, бошида, йўқ, керакмас, қўясанларми-йўқми, бўлди-да энди, дея жавоб қилиб чарчамаётган одамнинг охири индамай, намойишкорона юзини буриб олишдан ўзга давоми…