Ҳерманн Ҳессе. Бир иш туни (эссе)
Бу шанба оқшоми мен[1] учун жуда муҳим, чунки ҳафта давомида бир неча кечаларни бой бердим: икки оқшомни мусиқага бағишладим, биттасини – жўраларга, бир куни кечқурун тобим қочиб қолди. Мен учун тунни бой бериш бутун бошли кундузни бенаф ўтказишдай гап, чунки кечаси давоми…


Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир.Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган. Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир.