
Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Жорж Оруэлл (ингл. George Orwell), ҳақиқий исми — Эрик Артур Блэр (ингл. Eric Arthur Blair; 1903—1950) — инглиз ёзувчиси ва публицисти. «Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса» ва «1984» асарлари билан машҳур.Жорж Оруэллнинг «Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса” асарида мантиқий образлар орқали “Манэл ферма”сида рўй берган воқеалар тасвирланади. Собиқ Совет Иттифоқи мустабид тузумининг ғаройиб “ўйинлари” асар мазмунига сингдириб юборилган. Ҳайвонлар мустақиллик, эрк, озодлик, бахт, фаровон ҳаёт учун курашадилар. Лекин уларнинг мақсадлари саробга айланаверади. Асарда қатоғонлик даврининг халқ бошига солган фожеаларига алоҳида эътибор берилган.Жорж Оруэллнинг “Қил ови”, “Бирма кунлари” романлари ҳам машҳур.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.