Жўлмурза Оймурзаев. Бахт бешиги (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Оймурзаев Жўлмурза (1910, Чимбой тумани —1996, Нукус) — шоир ва драматург, Ўзбекистон (1981) ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси (1974). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1957). Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган, сўнг газета ва журналлар таҳририятларида ишлаган, бир неча йил давомида Қорақалпоғистон ёзувчилари уюшмасини бошқарган (1944—51; 1958—62). «Ўзбекхроникалфильм» студиясининг Қорақалпоғистон филиалида раҳбар, катта муҳаррир (1968—84). Ижодий фаолияти 1927 йилдан бошланган. «Кураш» (1935), «Биз курашда ғолиб чиқдик» (1938) достонлари янги қорақалпоқ шеъриятининг шаклланиши ва ривожига сезиларли таъсир кўрсатган. Оймурзаев «Қаҳрамонона кураш» (1942), «Менинг паҳлавонларим» (1943), «Таскин» (1946), «Шоир сўзи» (1949), «Ёш авлодга» (1951), «Шонли дўстлар» (1954), «Нурли йўлдан» (1955), «Амударё бўйида» (1958), «Одамлар, мен сизларни севаман» (1978) ва бошқа шеърий ва насрий китоблар муаллифи.Оймурзаев драматург сифатида «Бюрократлар», «Лейтенант Ешмуратов» (1943), «Ойгул ва Обот» (1946—62), «Бердақ» (1958—77), «Равшан» (1959), «Севикли доктор» (1960), «Ҳаёт булоғи» (1967) сингари пьесалар яратган. «Кўмекбойнинг найранглари» (1958) биринчи қорақалпоқ ҳажвий романи ва «Етим қалби» (1961—67) мемуар қиссаси машҳур. Оймурзаев рус, европа ва ўзбек адабиётининг намуналарини қорақалпоқ тилига таржима қилган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреата (1968).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.