Жонатан Свифт. Гулливернинг саёҳатлари (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Жонатан Свифт (Jonathan Swift) (1667.30.11 Дублин — 1745.19.10) — инглиз ёзувчиси, жамоат арбоби. 1682—88 йилларда Дублин университетининг Тринити коллежида таҳсил кўрган. Илк асарлари — «Вильям Сэнкрофтга қасида» (1690) ва «Конгривга қасида» (1693). «Китоблар жанги» (1697) памфлетининг давоми «Бочка ҳақида эртак» ҳажвияси (1704)да католик, англикан ва пуритан черковлари орасидаги кураш пародия руҳида тасвирланган. «Мовутчининг хатлари» (1723—24) ва «Камтарин таклиф» (1729) памфлетларида ирланд халқи бошидан кечираётган зулм қораланган. «Дунёвий суҳбатчилар» (1738), «Малайларга ўгитлар» (1745) каби ҳажвиялари хам бор. Свифт ижодидаги энг муҳим ва ягона роман — «Гулливернинг саёҳатлари» (1—2 жилдлар, 1726) инглиз жамиятидаги иллатларни фош этувчи аччиқ сатира, ўткир айбномадан иборат. Гулливернинг хаёлий ўлкалар — лилипутлар (митти одамлар), бробдингнеглар (улканлар), ақлли отлар мамлакатларига қилган саёҳатлари билан боғлиқ ҳолда адиб реал воқеликдаги янгича муносабатлар, босқинчилик урушлари, давлат идораларидаги сотқинлик, судьяларнинг адолатсизлиги ва бошқаларда акс эттирган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.