Нажиб Маҳфуз. Имконият (ҳикоя)
Ҳувиллаб ётган бу иморатга мен тез-тез келиб турардим. Бу иморат ҳали яп-янги эди – ҳатто ҳали ундаги бўёқларнинг ҳиди ҳам шундоққина уфуриб турарди. У чорбурчак ерда ўрнашган эди. Бир неча муддатдан кейин унинг пештоқида бизнинг фирмамиз номи ёзилган лавҳа пайдо давоми…


Араб ёзувчиси (Миср). Қоҳира университетининг адабиёт факултетини тугатган (1934). «Бемаъни шивиршивир» (1936) новеллалар тўплами жамиятдаги бойлик ва қашшоқлик ўртасидаги зиддият ҳақида.Романтик-тарихий романларини («Тақдир ўйини», 1939; «Радобис», 1943; «Фив кураши», 1944) ёзгач, Нажиб Маҳфуз яна ижтимоий мавзуга мурожаат қилган. «Янги Қоҳира» (1945) романида 2-жаҳон урушидан аввалги Миср ёшларининг ҳаёти акс эттирилган. «Хон ал-Халилий» (1946), «Мидак тор кўчаси» (1947), «Аввали ва ниҳояси» (1949) романларида 1919 йилдаги инглизларга қарши қўзғолондан 2-жаҳон уруши тугагунча бўлган даврдаги Миср жамияти турли табақалари ҳаёти панорамаси чизилган.Нажиб Маҳфузнинг 1956—57 йилларда нашр этилган, эски Қоҳиранинг даҳалари номи билан аталган машҳур романлари — «Байн алкасрайн», «Каср аш-Шоук» ва «ас-Суккария» 20-асрнинг 1-ярмидаги Миср оилалари ҳаёти ҳақида.«Нил устидаги сафсата» ва «Мирамор пансионат» (1966), «Ёмғир остидаги севги» (1975) романларида Мисрдаги 1952 йилдаги инқилоб ва ундан кейин юзага келган муаммолар тасвирланган.«Ўғри ва ит» (1961) романи ҳамда «Илоҳий дунё» (1963), «Бадном хонадон» (1965), «Қора мушук қовоқхонаси» (1968), «Шийпон остида» (1969) новеллалар тўпламлари муаллифи.Нажиб Маҳфузнинг кўпгина асарлари экранлаштирилган ёки саҳналаштирилган. Асарларидан парчалар ўзбек тилида эълон қилинган.Нобель мукофоти лауреати (1988).