Уолтер Мэккин. Ойимтилла (ҳикоя)

Душанба куни ишда эмасдим. Эрталаб барвақт туриб нонушта қилганман. Ишга жўнашим ҳам мумкинку-я, ўтган шанба каминанинг думини тугишди. Ҳали ота-онамга бу ҳақда айтганимча йўқ. Кулбамизда, уларни ҳам ҳисобга қўшсак, ўн бир жонмиз – биров гапингни эшитишини истасанг, баландроқ қичқиришингга тўғри давоми…

Аркадий Аверченко. Сўқирлар (ҳикоя)

Кунлардан бир кун пешин чоғи ёш ёзувчи Абе қироллик боғига сайрга келди. Бироз атрофни кузатгандан сўнг ўриндиқда ўтирди. Ўриндиқда хуш сиймоли, мулойим бир чол ҳам ўтирарди. Меҳрибон юзли чол ёш Абе тарафга юзланди ва бироз тараддуланиб: – Сиз кимсиз? – давоми…

Анатолий Алексин. Соғлигингиз яхшими? (ҳикоя)

Бувим дадамни омадсиз, иши юришмаган одам деб ҳисобларди. Буни очиқ айтмаса ҳам, вақти-вақти билан дадамнинг ҳамма курсдошлари аллақачон бош врач, профессор ёки камида тиббиёт фанлари номзоди бўлиб кетганини эслаб турар эди. Бувим ҳар сафар дадамнинг дўстларининг ютуқларидан шу қадар баралла давоми…

Хосе Миллас. Инновацион тиланчилик ёхуд бозор тeхникаси

  Метро эшиклари очилиб, юзига Доналд ўрдаги ниқобини таққан бир киши кириб келди ва вагоннинг бир чеккасига ўтиб жамоатчиликка юзланди: – Хайрли тонг, хонимлар ва жаноблар! Ниқобим учун сизлардан узр сўрайман, аммо юзимни кўришингиздан уяламан. Аслида мен ҳаёт шафқатсизларча тиланчиликка давоми…

Жеймс Яффе. Онамнинг тилаги (ҳикоя)

Хотиним Ширли иккимиз жума кунлари кечки овқатни доим онамникида, Броиксда еймиз. Жума мен учун ҳар томонлама қулай, чунки шанба дам олиш куним. (Мен полицияда, қотилликларни тергов қилиш бўлимида ишлайман). Лекин ўн саккизинчи декабрь жумага тўғри келмаса ҳам биз онамникига борамиз, давоми…

Анор. Оқшомнинг тонги (ҳикоя)

37 йил оқшоми. Бокунинг сокин кўчаларидан бири. Кўчанинг бошида иккита катта бино бир-бирига қараб турибди — икки ғамгин бино. Уйлардан сал нарида кичкина боғ бор. Сув тупроққа худди оҳиста сингиб кетганидай кўча ҳам кундузги овозларни — шошилган қадам, уловлар товушларини давоми…

Клайд Роберт Буллa. Болаларни aсрaгaн шeр (қисса)

I. Дeнгизчи 1609 йили фeврaль oйи тoнгидa паст бўйли, oзғин бир киши Лoндoн кўприги тoмoн кeтиб бoрaрди. У чaрм кoстюм вa кўк юнгли бoш кийим кийиб oлгaнди. Кийимлaригa лoй сaчрaгaн, пойабзали ҳaм лoйгa бoтгaн, юзигa тинмaй ёмғир ёққaнидaн кўзини очишга давоми…

Умрбой Утеулиев. Бақачаноқли кулбадаги қария (новелла)

Олдини кўрган суринмайди, ортига қараган адашмайди. (Ҳикматли гап) Бир пайтлари дарё денгиз томон мавж уриб оқарди. Жағи отникидек, лаби дўрдоқ Сейдулла эсини таниганидан буён шундоқ кўз олдида ястанган дарё, денгизини кўриб-кўрмай, билиб-билмай улғаяверибди. Қумга тўкилган сувни кўзага қайтариб бўлмагани сингари давоми…

Айзек Азимов. Фазодаги можаро (ҳикоя)

Хонасининг эшигини кимдир тақиллатмай қўққисдан очди-ю, хаёл суриб ўтирган Лидж Бейлининг капалаги учиб, қўлидаги трубкасини полга тушириб юборди. У бетакаллуф меҳмонни койимоқчи бўлувди, ким келганини кўриб эгилиб трубкасини олишниям унутди. – Дэниел Олив! Кўзларимга ишонмайман, ўзингизмисиз? – Ҳа, бу менман, давоми…

Анатолий Алексин. Энг бахтиёр кун (ҳикоя)

Ўқитувчимиз Валентина Георгиевна шундай деди: – Эртага қишки таътил бошланади. Ишонаманки, ҳар кунингиз бахтли бўлади. Сизни кўргазмалар, музейлар кутиб турибди! Лекин яна қандайдир алоҳида, энг бахтли кунингиз ҳам бўлади. Мен бунга аминман! Ана шу кун ҳақида уйда иншо ёзиб келасизлар. давоми…