Михаил Шолохов. Тойчоқ (ҳикоя)

Куннинг қоқ ярмида, зумрад пашшалар қалашиб ётган гўнгтепа ёнида у бошию жажжи оёқларини олдинга чўзганча онажонгинасининг қорнидан чиқиб келди ва тепагинасида — портлаган шрапнелнинг таралиб бораётган бир тутамгина нафис, кўкиш ғуборини кўрди, ҳайқириқли гулдирак унинг мурғак, ҳўл вужудини онасининг оёқлари давоми…

Карлос Фуэнтес. Қўғирчоқ малика (ҳикоя)

Мен бу ерга мана шу арзимаган хат туфайли келиб қолдим, бунинг сабаби у жуда кўп нарсаларни эслатиб юборган эди. Агар жавондаги эски китобларга тегмаганимдами, ҳеч нарса ўзгармас, ҳаётим одатдагидек беғалва, тинч ва бир маромда давом этаверарди. Шунча китобга қарашнинг ўзи давоми…

Иван Тургенев. Бежин ўтлоғи (ҳикоя)

(«Овчининг хотира дафтари»дан) Июль ойининг гўзал куни, яъни об-ҳаво узоқ вақт бир қиёмда тургандагина рўй берадиган чиройли кунларнинг бири эди. Эрта тонгдан бошлаб кўк юзи очиқ; эрталабки шафақ унчалик қиздирмайди: у оч-қизғиш тусда ёйилади. Қуёш жазирама қурғоқчилик вақтларидагига ўхшаб қизғин давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Кўприк (ҳикоя)

Сизга айтиб бермоқчи бўлган ҳикоям, аслида, ҳеч қандай мазмунга эга эмас. Эҳтимол уни ҳикоя ҳам деб бўлмас, шундай бўлса-да уни сизларга айтиб беришни лозим деб топдим. Бундан ўн йил муқаддам унинг ибтидоси деб аташ мумкин бўлган ҳодиса юз берганди, айни давоми…

Умар Сайфиддин. Зайтун ва нон (ҳикоя)

Агар бермаса Маъбад Нима қила олади Маҳмуд? (Халқ мақоли) Бу ёш, оппоқ, соғлом хотин худди золим ошиғининг зулмига дучор бўлган илгариги замон жорияларига ўхшар эди… Ўнгиб кетган чит кўйлаги далва-далва йиртилган. Қуюқ, жингалак, тилладай сочлари мармар каби оппоқ елкаларига тўкилган, давоми…

Уильям Фолкнер. Нобель мукофотини топшириш маросимида сўзланган нутқ

Тушуниб турибман: мукофот менга эмас, асарларимга — шу пайтгача мавжуд бўлмаган, инсон қалбига таяниб, пешана тери ва қалб тўлғоқлари билан яратилган, шон-шуҳратни ҳам, манфаатни ҳам кўзламаган ишларимга берилаяпти. Шунинг учун мукофотни ишончли вакил сифатида қабул қиламан. Унинг пул қисмини бу давоми…

Акутагава Рюноскэ. Дўзах азоблари (ҳикоя)

I Хорикавадек яна бир зоти олийлари илгари ўтмагандир, албатта, бундан кейин ҳам ўтмаса керак. Гўё унинг таваллуди олдидан мўътабар волидалари қаршисида авлиё Дайитоку намоён бўлганмиш, деган миш-мишлар юради. Нима бўлганда ҳам у туғилишдан бошлабоқ оддий одамларга ўхшамас эди. Неча марталаб давоми…

Иван Бунин. Нобель мукофоти хотиралари, нутқ

Минг тўққиз юз ўттиз учинчи йилнинг 9 ноябрь куни меҳрибон Прованснинг ўзи каби қадимий ва раҳмдил Грасс шаҳарчасида сокин, илиққина кеч кузнинг оддийгина кунларидан бири эди. Мен ўн йил давомида бу ерлардан ҳеч қаёққа чиқмай, яшаб келяпман… Бундай кунларда қўлим давоми…

Лев Толстой. Хўжайин ва хизматкор (ҳикоя)

I Бу воқеа етмишинчи йилларда, қишки Никола байрамининг эртаси куни юз берди. Қавм байрам қилаётгани сабабли, қишлоқ саройбони, иккинчи гильдия савдогари Василий Андреич Брехунов ҳеч қаёққа кетмай, черковда бўлиши керак эди, чунки у черков оқсоқоли эди ва бундан ташқари, уйида давоми…

Содиқ Ҳидоят. Ватанпараст (ҳикоя)

Саййид Насрулло Валий кунига тўрт марта Ҳаммом вазир кўчаси орқали уйидан идорага ва идорадан уйига қатнайди, ўзининг етмиш тўрт йиллик умрини ана шу тахлитда ўтказди, мана, у энди биринчи марта хорижга, яъни Ҳиндистонга сафар қилмоқда. Шу пайтгача у мамлакат ичкарисида давоми…