Акутагава Рюноскэ. Дўзах азоблари (ҳикоя)

I Хорикавадек яна бир зоти олийлари илгари ўтмагандир, албатта, бундан кейин ҳам ўтмаса керак. Гўё унинг таваллуди олдидан мўътабар волидалари қаршисида авлиё Дайитоку намоён бўлганмиш, деган миш-мишлар юради. Нима бўлганда ҳам у туғилишдан бошлабоқ оддий одамларга ўхшамас эди. Неча марталаб давоми…

Иван Бунин. Нобель мукофоти хотиралари, нутқ

Минг тўққиз юз ўттиз учинчи йилнинг 9 ноябрь куни меҳрибон Прованснинг ўзи каби қадимий ва раҳмдил Грасс шаҳарчасида сокин, илиққина кеч кузнинг оддийгина кунларидан бири эди. Мен ўн йил давомида бу ерлардан ҳеч қаёққа чиқмай, яшаб келяпман… Бундай кунларда қўлим давоми…

Лев Толстой. Хўжайин ва хизматкор (ҳикоя)

I Бу воқеа етмишинчи йилларда, қишки Никола байрамининг эртаси куни юз берди. Қавм байрам қилаётгани сабабли, қишлоқ саройбони, иккинчи гильдия савдогари Василий Андреич Брехунов ҳеч қаёққа кетмай, черковда бўлиши керак эди, чунки у черков оқсоқоли эди ва бундан ташқари, уйида давоми…

Содиқ Ҳидоят. Ватанпараст (ҳикоя)

Саййид Насрулло Валий кунига тўрт марта Ҳаммом вазир кўчаси орқали уйидан идорага ва идорадан уйига қатнайди, ўзининг етмиш тўрт йиллик умрини ана шу тахлитда ўтказди, мана, у энди биринчи марта хорижга, яъни Ҳиндистонга сафар қилмоқда. Шу пайтгача у мамлакат ичкарисида давоми…

Антон Чехов. Йилқибоп фамилия (ҳикоя)

Отставкага чиққан генерал-майор Алексей Булдеевнинг тиши оғриб қолди. У, оғзини арақ билан, коньяк билан чайқади, қулоқларига пахта тиқиб юрди, оғриётган тишига тамаки юқи ва афюн қўйди, скипидар, керосин томизди, юзига йод суркади — лекин ҳеч бириси наф қилмади, ҳатто баъзиси давоми…

Антон Чехов. Ғилоф бандаси (ҳикоя)

Кеч қолган овчилар тунаш учун Мироносицкое қишлоғининг бир четидаги оқсоқол Прокофийнинг саройига тушдилар. Улар икки киши бўлиб, биттаси ветеринария врачи Иван Иванич, иккинчиси эса гимназия муаллими Буркин эди. Иван Иваничнинг қўшалоқ ва қизиққина бир фамилияси бўлиб, ўзига ярашмаган бу фамилия давоми…

Жан-Поль Сартр. Хона (ҳикоя)

I Дарбеда хоним бармоқларининг учи билан роҳат-луқумни ушлаб турибди. У устига сепилган шакарли талқонни сочиб юбормаслик учун нафасини ичига ютиб, егуликни лабларига яқинлаштирди. “Атиргулнинг ҳиди келаяпти!” – деб ўйлади у. Кейин тишини ёпишқоқ қиёмга ботириб, оғзида чучук таъмни туйди. “Ажабо, давоми…

Ўрхон Камол. Китоб савдоси (ҳикоя)

Одам, китобларини сотишга аҳд қилди. Бутун кеча кроватида ағанаб чиқди. Ҳеч уйқуси келмади. «Китоб сотиш!» Кўнгли ғаш бўлиб, ниҳоят соат учларга бориб ухлай олди. Эрталаб турганда икки чаккаси зирқирарди. Ташқарига чиқди. Юз-қўлини ювди. «Лекин китоб сотиш!..» Чаккадаги оғриқ ҳамон босилмасди. давоми…

Эрнест Хемингуэй. Қотиллар (ҳикоя)

Генри тамаддихонасининг эшиги очилди. Иккита одам кириб пештахта ёнига қўйилган стулларга ўтиришди. – Нима истайдилар? – деб сўради Жорж. – Ўзим ҳам билмайман, – деди улардан биттаси. – Эл, сен нима хоҳлайсан? – Билмайман, – дея жавоб қилди Эл. – давоми…

Лев Толстой. Базмдан сўнг (ҳикоя)

Мана, сизлар, одам нима яхшию нима ёмонлигини билмайди, ҳамма гап муҳитда, муҳит емиради, дейсизлар.  Мен ўйлайманки, бутун гaп тасодифда. Мана, мен ўзим тўғримда гапириб берай. Барчамизнинг ҳурматимизга сазовор Иван Васильевич, шахсий камолотга эришиш учун аввало одамлар яшаб турган шароитни ўзгартириш давоми…