Муҳаммад Али Жамолзода. Қовурилган ғоз (ҳикоя)

Янги йил арафаси орзиқиб кутиладиган дамлар, негаки, айни шу кунларда одамлар юксакроқ лавозимга тайинланади, уларнинг ўрнига қуйироқдагилари ўтади. Биз ўзимизнинг муассасамизда аллақачон келишиб, ҳал қилиб қўйган эдик – кимда-ким биринчи бўлиб юқорироқ лавозимга кўтарилса, ўртага қовурилган ғозни қўйиб, ҳаммага зиёфат давоми…

Анатолий Азольский. Номзод (қисса)

1 У тўққизинчи қаватнинг пешайвонидан оёқлари остида пойандоздек тўшалиб ётган Москвага тантанавор қараб турарди, мана ўша мағлуб, топталган ва пароканда бўлган азим шаҳар: сал чапроқда улкан МДУ, Ленин тепаликларидан Лужникига борадиган метро кўприги, серсув ва танбал дарё, май ойининг мана давоми…

Стивен Кинг. Йўлоёқ (ҳикоя)

Соат ўндан ўн беш дақиқа ўтган, Херб Тукландер қовоқхонасини ёпишга чоғланиб турган бир пайтда Фолмаутнинг шимолий қисмида жойлашган «Тукис бар»га қимматбаҳо палто кийган ва ранги докадек оқариб кетган бир эркак отилиб кирди. Шу куни ўнинчи январ, аҳолининг аксари қисми Янги давоми…

Виктор Астафьев. Кавказлик (ҳикоя)

Мария Артемьевна Ожеговага Муҳаммад ўғли ўляпти. У бурчакдаги майишиб кетган каравотда ётибди. Ғира-шира палатада кўзлари шишадек йилтирайди. Инграмайди, бирон нима сўрамайди ҳам. У унсиз ўляпти. Эрталаблари унинг каравоти олдига Банников деган аскар келади. Банников палатада ўз оёғи билан юра оладиган давоми…

Уильям Фолкнер. Қора мусиқа (ҳикоя)

I Бу қисматнинг арзандаси, худо сийлаган банда Уилфред Мижлстоннинг бошдан кечирганлари. Бир парчагина эту суякдан иборат бўлган бу шўринг қурғур доим соатлар ва қўнғироқларнинг қисталанг забтида яшар, эллик олти йилдан бери кўримсиз тош кўчалардан қатнагани қатнаган, увоқ ва бечораҳол, дилдираган давоми…

Султон Ҳошим. “Илонли” қўриқ (қисса)

1 Замин ёнарди. Олислардан гуриллаган, қарсиллаб ёрилган, даҳшатли вулқондек отилиб чиқаётган аланга кўкка ўрлар, чор атрофга олов селини пуркаб, ёйилиб, кучли оташ қайнамини ҳосил қиларди. Осмонни қоплаган қуюқ тутун қора булутдек ҳаммаёқни зимистонга айлантирган, мисли кўрилмаган даҳшатли ёнғиннинг шуъласидан фалак давоми…

Мэри Гордон. Делия (новелла)

Опа-сингил О’Рэйлилардан қай бирининг гўзалроқ эканини айтиш мушкуллигини ҳамма яхши билади. Мана, мовий кўзли Кэтлин. У ўн етти ёшидан бошлаб тикувчи бўлиб ишлади. Италияликка турмушга чиқди. Ўттиз беш ёшига қадар йил ўтказиб туғавергани боис, ўзининг болалари бўлса ҳам, ишлаб топган давоми…

Аман Саспаев. Бир тотим туз (ҳикоя)

Дарё суви иккига айрилган жойдаги ботқоқликда ўсган қамишзорга яқин уйда ёлғиз бир қирғиз оиласи ҳаёт кечиради. Азал-азалдан бу ерда тубжой уйғур деҳқонлари яшаб келганди. Ҳозир харсанг тошга ёндош қурилган эски кулбалар харобасидан ташқари, тўрт уйғур оиласининг уйи сақланиб қолган. Уезд давоми…

Аман Саспаев. Сарала ит (ҳикоя)

Бир пайтлар мен кўрган ғалати феъл-атворли Сарала ит* ҳозирга қадар ёдимдан чиқмай, турли мулоҳазаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Жониворлар ичида бундай бўш-баёв ва боқибеғам итни кўрмаганман. Бу дунёда яшашни «кураш» деб атаймиз. Балки унинг тирик юриши ҳам курашдан иборатдир, лекин давоми…

Бейшенбай Усубалиев. Минг (ҳикоя)

Акмат билан қизи тонг-саҳардан йўлга ҳозирлик кўра бошлашди. Улар шаҳарга боришмоқчи. Акмат аввалига унамади: «Бир марта бўлса ҳам кўрмаган бўлсам, уят-да…» Буни эшитиб хотинининг авзойи бузилди: – Касал-пасал эмасмисан?! Нимадан уяласан, бегона одамнинг боласини етаклаб боряпсанми? Ойжонни ҳалиги ётоқхонага жойлаштиргин-да, давоми…