Марина Цветаева. Бальмонт ҳақида сўз (эссе)

Шоирлик чексизликдир, у ҳақда сўзлаш қийин. Шоирлик қаердан бошланади? Қаерда тугайди? Ҳамма нарсани ўз қарашларим асосида чегаралайман, аммо улар ичида чўнтагида бир мири йўқ ғирт шоир – Бальмонт ҳақида бир нарса дея олмайман. Кулманг, жаноблар. Мен на Есенин, на Мандельштам, давоми…

Дритеро Аголли (1931-2017)

Дритеро Аголли (Dritëro Agolli) 1931 йил 13 октябрда Албаниянинг Менкуляс қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Петербург давлат университетида журналистика бўйича таҳсил олган. Албания Ёзувчилар уюшмасининг раиси сифатида бир неча йил фаолият юритган. У Анна Ахматова, Александр Блок, Борис Пастернак, Владимир Маяковский, давоми…

Цовинар Багдасарян (1948)

Багдасарян Цовинар Минасовна (Ծովինար Բաղդասարյան) 1948 йил 8 мартда Тоғли Қорабоғда туғилган. Арманистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2003). 1975 йилда Степанакерт тиббиёт билим юрти, 1984 йилда эса Степанакерт педагогика институтини тугаллаган. Арманистон, Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Рус тилида “Куз”, “Она”, “Қалбларда давоми…

Аветик Исаакян (1875-1957)

Исаакян Аветик Саакович (Ավետիք Սահակի Իսահակյան) [1875.19(31).10, Казарапат – 1957.17.10, Ереван] — арман шоири. Арманистон Фанлар академияси академиги (1943). Семинарияда ўқиган (1889—92). 1911—36 йилда чет элда яшаган. Арманистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1946—57). Дастлабки шеър ва достонларида ижтимоий зулмга қарши давоми…

Николай Ильин (1950)

Тошкент давлат Университетининг филология факултетини тугатган. Тошкент жаҳон тиллари университетида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳозирда “Преподавание языка и литературы” илмий журналининг бўлим муҳаррири. Шеърлари “Дружба народов”, «Звезда Востока» журналларида, “Под знаком осени” (2005, Тошкент), “Малый шелковый путь” (Тошкент), «Кронос» давоми…

Марина Цветаева (1892-1941)

Рус шеъриятида бетакрор овозга эга бўлган шоира Марина Цветаева 1892 йили Москва шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси адабиётшунос олим Иван Владимирович Цветаев Москва университетида дарс берган ва Пушкин номидаги Санъат музейига асос солган эди. Онаси истеъдодли мусиқачи бўлиб, Рубинштейн қўлида давоми…

Максимилиан Волошин (1877-1932)

Ҳаётлигидаёқ афсонавий шахсга айланган бу улкан рус шоири Киевда туғилиб, унинг илк болалик чоғлари Таганрог ва Севастополда ўтди. Тўрт ёшидан бошлаб, унинг ҳаёти Москва билан боғланди. Шоирнинг оиласи 1893 йилда Қримга кўчиб ўтгач, бу ердаги дала ҳовлиси “Шоирлар уйи” га давоми…

Владислав Ходасевич (1886-1939)

Бу ном яқин йиллар ичида яна она диёри Россияга, шеърият ихлосмандларига Гумилёв, Замятин, Набоков, Георгий Ивановлар қато-рида қайтиб келди. Ҳассос шоир, моҳир таржимон, нозиктаъб мунаққид ўз ижодини 15 дан зиёд тўпламларга жойлади. 1922 йилдан бошлаб мусофирлик қисматини бошидан кечирган шоирнинг давоми…

Николай Гумилёв (1886-1921)

Гумилёв Николай Степанович [1886.3(15).4, Кронштад, – 1921.24.8, Петроград] — рус шоири. Анна Ахматованинг умр йўлдоши. 20-асрнинг 10-йилларидаги акмеизмнинг (юн. акме сўзидан — бирор нарсанинг олий даражаси) йирик вакилларидан. Асосий асарлари: «Истилочилар йўли» (1905), «Романтик гуллар» (1908), «Марварид» (1910), «Бегона осмон» давоми…

Анна Ахматова (1889-1966)

Анна Андреевна Ахматова (ҳақиқий фамилияси – Горенко) 1889 йил 11 июнда Одессада таваллуд топди. У она томонидан татар хони Ахмат хонга бориб тақалади (тахаллуси шундан). Отаси – флотда механик-муҳандис бўлиб, баъзан журналистика билан ҳам шуғулланарди. Аннани болалик чоғидаёқ Царское Селога давоми…