Азиз Несин. “Адабиётсевар” (ҳикоя)

Иккинчи қаватимизга янги ижарачилар кўчиб келишди. Уларнинг келиши осон бўлдию бироқ ашқал-дашқалларини ташишига нақ бир ҳафта кетди. Хабарингиз бор, ҳозирги кўпқаватли уйларда истиқомат қилувчилар эски одамлардай оқибатли эмас. Ҳатто битта қаватда яшаб туриб ҳам бир-бирини танимайдиган, салом-алик қилмайдиган қўшнилар бор. давоми…

Аркадий Аверченко. Пашша (ҳикоя)

1 Бир маҳбуснинг кундалигидан Мана, ваниҳоят ёлғиз қолдим. Ё товба, бу қандай кўргулик, тиқ этган овоз йўқ, ҳатто бирорта жонли маҳлуқ ҳам. Кўзларимга ишонайман, шу қаршимдаги нима, девордаги? Ҳайрият қўзғоляпти, тирик. Бу қандай бахтиёрлик, бу қандай саодат! Бу маҳал совуқ давоми…

Анатолий Алексин. Йигирма тўққизинчи феврал (ҳикоя)

Айтишларича, севги кишини мулойим қилиб қўяр экан. Мен эса севиб қолган кунимдан бошлаб мунтазам кимгадир ёлғон гапиришимга тўғри келди. Атай қилмасдим. Шунчаки менга шундай саволлар беришардики, уларга рост жавоб бера олмас эдим. – Бунча сочингни тарайвердинг? Кўйлакниям ҳар куни алиштирасан? давоми…

Александр Бондарь. Купедаги ҳамроҳлар (ҳикоя)

Поезд қўзғалди. Деразадан Сочи вокзалининг чироқлари лип-лип ўта бошлади. Николай Петрович Соколовский жомадонини бурчакка қўйди. Кичкина қора жомадончасини юқори полкага жойлаштирди. Жомадон қулфларини текширди. Хотиржам бўлиш учун бир неча бор тортиб ҳам кўрди, кейин плаши билан ўраб қўйди. Шундан сўнг давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Курортчи (қисса)

Курортда Поезд Баденга етиб келиши биланоқ, вагон зинасидан бир амаллаб тушишим ҳамоно шаҳарнинг сеҳрли кучи намоён бўлди. Перроннинг зах бетон майдончасида турганча меҳмонхона дарбонини кузатарканман, мен келган поезддан камида уч ё тўрт нафар ҳамкасб-ишиатик беморларнинг тушганини кўрдим, кетларини маҳкам танғиб давоми…

Камило Хосе Села. Эчкилардан кечайлик (ҳикоя)

Музофотнинг кўҳна марказидаги кўп йиллик илмий-адабий кенгаш соат бешларда жамулжам бўлди. Адабиёт назарияси профессори, ўзининг таъбирича, Нуньес де Арсе ва дон Рамон Кампоаморнинг яқин дўсти Дон Сервандо жуссасининг тўртдан уч қисмини астагина креслонинг суянчиғига қўйди, Тронкосо нотариал идорасининг ширинсуҳан котиби давоми…

Исҳоқ-Лейбуш Перес. Олмос ҳақида қўш ҳикоят

ТОШЛАР УЮМИ – Бурунги замонларда бир мусофир яшаган экан, – дея ҳикоясини бошлади реб Шлойме. – У қишлоққа еттиёт бегона экан: ўзи қўни-қўшниларга ҳечам аралашмас, қўни-қўшнилар ҳам ундан ўзини тортар экан. Лаҳжаси ҳам аллақандай бошқача экан: гапини ҳеч ким тушунмас, давоми…

Анатолий Алексин. Узоқ қариндош (ҳикоя)

Баъзан тунда ғалати қўнғироқлар бўлади – бир қарасанг жуда узоқ, бир қарасанг жуда қисқа. Дадамнинг собиқ беморлари ёки институтдаги дўстлари қўнғироқ қилади. Дадам улар билан худди бизда ҳали ҳеч ким ухлашга ётмагандай гаплашади. Ойим ажабланади, дадам эса тушунтиради: – Айни давоми…

Михаил Булгаков. Хон алангаси (ҳикоя)

Қуёш Орешнев қарағайлари орқасига ўтиб ботаётган маҳалда, Қайғу Худоси Аполлон саройнинг олд томонидан соя тарафга ўтиб олди. Шу пайт музей назоратчиси Татьяна Михайловнанинг ҳужрасидан фаррош Дунька югурганча келиб: – Иона Васильич! Ҳой Иона Васильич! Юра қолинг тезроқ, сизни Татьяна Михайловна давоми…

Марио Бенедетти. Эҳтимол тузатиб бўлмас (ҳикоя)

Радиодан “Авиакомпания 914 – рейсни мажбуран 24 соатга кечиктирди” деб эълон қилишди. Серхио Ривера аламидан ҳатто ерни бир тепди. Уларнинг бунақа қилиғини у яхши билади, турган гапки, бундай вазиятдан кейин деярли ёд бўлиб кетган баҳоналар айтилади: яхшиси кўтарилгандан кейин ҳавода давоми…