Розия Тужжор. Наргислар (ҳикоя)
Ингичка бир ариқ ва бир қатор бинафша гул: бахмал юзлари ва хумор кўзлари билан коптокчалардек ғилдираётган сув пуфакчаларига термулган бинафшалар.Ариқнинг бўйида ўтириб олганимча унда оқаётган сув салқинлигига бармоқларимнинг учи билан амин бўламан. Шамшодлар ортидан уларни кўраман: шуур ва идрокнинг заъфаронранг давоми…