Роберт Луис Стивенсон. Шайтоний шиша (ҳикоя)

Гавайи оролларидан бирида бир одам яшарди, уни Кеаве деб атай қолайлик, чунки, очиғини айтганда, у ҳанузгача ҳаёт ва ҳақиқий исми сир бўлиб қолиши керак. У ғорда Буюк Кеавенинг хоки ётган Хонаунау деган жой яқинида дунёга келган. Бу одам қашшоқ, аммо давоми…

Хулио Кортасар. Иблис сўлаги (ҳикоя)

Бориб, буни қандай тарзда ҳикоя қилиш мумкинлигини билиш керак: биринчи шахсданми, иккинчи шахсданми, эҳтимол кўплик сонининг учинчи шахсидан сўзлаган маъқулдир ёки шундай тўқиб ташлайсанки, калаванинг учини ҳатто ўзинг ҳам тополмай қоласан. Масалан, фараз қилайлик, мана бундай: “Ой чиқиб келаётганини кўриб давоми…

Хулио Кортасар. Даҳшатли тушлар (ҳикоя)

Кутиш керак, ҳамма шундай деяпти, бундай ҳолларда ҳеч нарсага тушуниб бўлмайди, доктор Раймонди ҳам Мечанинг ёшида бундан баттарроқ бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам кутиш керак, деяпти, кутиш керак, сеньор Ботто, ҳа, доктор, лекин қизим мана, икки ҳафтадирки, уйқудан уйғонмаяпти, икки давоми…

Хулио Кортасар. Автобус (ҳикоя)

– Агар малол келмаса, қайтишингизда менга “Оила”ни ола келинг, – дея илтимос қилди сеньора Роберта креслода чайқаларкан.Клара силжима столчага дориларни териб қўйди ва хонани бирма-бир кўздан кечириб чиқди. Ҳамма нарса жойида, Матильда сеньорага қараб ўтиради, оқсоч нима қилиш кераклигини ўзи давоми…

Холида Исроил. Қор кўп ёққан қиш (қисса)

Юлдуз чироқ хира ёритиб турган хонада деярли яланғоч ҳолда чўзилиб ётарди. Унинг ранги бўзарган. Узун киприклари билинар-билинмас титрар, лабларининг ҳам титраётганини ҳисобга олмаганда, яқин-яқингача гўзаллиги билан ҳаммани мафтун этадиган бу қизда ҳаётийликдан асар ҳам қолмагандек туюларди.Каравотдан осилиб қолган бир қўлида давоми…

Хорхе Луис Борхес. Фунеснинг мўъжизавий хотираси (ҳикоя)

Мен уни биринчи марта кўрганимда, қорамтир “эҳтиросгул”ни ушлаб турарди. У гулга қараб туриб нималарни кўра олиши фақат ўзигаю, худогагина маълум эди. Оддий одамлар умр бўйи эрта тонгдан қоронғу тунгача томоша қилсалар-да, у кўрган нарсаларни тасаввур ҳам қила олмайдилар. Эсимда, эҳтироссиз, давоми…

Хорхе Луис Борхес. Қилич изи (ҳикоя)

Унинг юзини чуқур чандиқ хунук кўрсатиб турарди: чандиқ қулоқ чаккасидан жағига қадар чўзилган, кулранг, ўроқ шаклда эди. Ҳақиқий исмининг унчалик аҳамияти йўқ. Такуарембода уни “Колорадалик инглиз”, деб аташарди. Бу ерларнинг эгаси Кардосо унга қўрғонини сотмоқчи эмасди, лекин инглиз кутилмаган имкониятини давоми…

Хорхе Луис Борхес. Сўқмоқлар оралаган боғ (ҳикоя)

ТАРМОҚЛАНГАН СЎҚМОҚЛАР БОҒИ Лиддел Гарт ёзган “Жаҳон уруши тарихи” китобининг йигирма иккинчи саҳифасида шундай маълумот берилган: Британиянинг 13 та дивизияси бир минг тўрт юзта замбарак ёрдамида Сен-Монтобан жабҳасига 1916 йил 24 июлга қилинадиган ҳужумни йигирма тўққизинчи июл эрталабига кўчиришга тўғри давоми…

Беки Сайтақов. Бола бахши (ҳикоя)

ҚАМИШЛИ ҚУДУҚ От сувнинг исини олиб пишқирди. Қайчидек қулоқларини диккайтирди-да, калласини ўнгга ўгириб, жиловини тортқилай бошлади. Йўл чеккасидаги қамишзор орқасидан қудуқ деворларига урила-урила юқори тортилаётган челакнинг овози эшитилди. Отлиқ нозикдан келган ўн саккиз яшар кўркам йигит эди. Унинг оёғида оқ давоми…

Муҳаммад Али Жамолзода. Насиҳатгўй (ҳикоя)

Унинг одоб-ахлоқ борасидаги маърузаларини тинглаган кишилар унга “Насиҳатгўй” деган тахаллусни беришган. Жаноб Насиҳатгўй мамлакатдаги энг нуфузли эркаклардан бири бўлиб, уни ҳамма бирдек ҳурмат қилар ва ҳукумат доирасидаги киши деб биларди. Унга яхшигина мерос қолган ва у бу меросни тезда кўпайтириб давоми…