Жан де Лафонтен. Масаллар

БЎРИ БИЛАН УЛОҚЧА Томга чиқиб олган Улоқча, пастдаги йўлдан ўтиб кетаётган Бўрига пўписа қилди:— Қотил… Ўғри… Нега сен яхши одамларнинг уйлари атрофида ўралашасан? Сенинг ёмон ниятда эканлигинг маълум. Хўш, бу ерларда нима қиляпсан? Уларга ўзингни кўрсатишга қандай ҳаддинг сиғади?Бўри тишларини давоми…

Рей Бредбери. Қотил (ҳикоя)

Оппоқ йўлак бўйлаб ортидан мусиқа эргашиб борар эди: эшиклардан биридан “Қувноқ бевалар” вальси, бошқасидан – “Фавннинг тушликдан сўнгги ҳордиғи”, учинчисидан – “Яна бир бор бўса ол!” куйлари таралмоқда. У бурчакдан қайрилди, цимбал, барабан, кастрюль ва товада, пичоқ ва вилкада гулдурос давоми…

Рей Бредбери. Кашта (ҳикоя)

Ғира-шира кун ботар вақтида айвонда игнанинг ялт-юлт этгани кўзга ташланади. Буни худди кумушранг ёнар қўнғизларга менгзаш мумкин эди. Ўтирган уч нафар аёлнинг лаблари сассиз қимирлайди. Тебранма стуллар бир маромда оҳиста ғижирлаб, уларнинг танаси бир орқага, кейин олдинга эгилади, Учаласи ҳам давоми…

Рей Бредбери. Эртага қиёмат (ҳикоя)

– Эртага қиёмат бўлишини билсанг нима қилардинг?– Нима қилар эдим?.. Ҳазиллашяпсaнми?– Йўқ.– Билмадим… ҳеч ўйламаган эканман.У ўзига қаҳва қуйди. Бир четдаги гилам устида, ёруқ яшилтоб чироқ ёғдусида иккала қизи кубиклардан нимадир ясаб ўтирибди. Меҳмонхонада ҳозиргина қайнаган қаҳванинг ёқимли ҳиди таралмоқда.– давоми…

Василий Шукшин. Қайғу (ҳикоя)

Ёз пайтлари ўткир ёвшан ҳиди гуркираб, одамнинг бошини айлантириб юборадиган ажиб кезлар бўлади. Айниқса, кечалари… Кўкда ой жимгина сузади, беором кўнгил ниманидир қўмсаб орзиқади. Кишини сархуш этувчи мастона, анвойи ҳидлар таратиб ётган хуморга тўлиқ, осуда, ойдин кечаларда тотли, ёруғ хаёллардан давоми…

Cодиқ Ҳидоят. Ёш хотиннинг жафоси (ҳикоя)

Кеч тушиб қолган, тоғлар орасидаги қўрғон ёнида, мўъжазгина қаҳвахона ҳовлисида, тут соясидаги ёғоч каравотда икки кишинигина кўриш мумкин эди. Граммофондан дилрабо мусиқа тараларди.Қаҳвачи эса улардан анча нарида, самоварга ўтин қалаш билан овора. Тут соясидаги мусоҳибларнинг бири озғин, кўзлари ич-ичига ботган, давоми…

Нодар Думбадзе. Қон (ҳикоя)

Қўлидаги новдага балиқларни тизиб олган тақирбош болакай арғувон дарахти тагида бошини қуйи эгганича балчиққа беланган оёқларига ғамгин тикилиб ўйларди: «Бу чол менинг отамга шунақаям ўхшайдики!.. Оппоқ сочлари… Қоп-қора қошлар… Энли бурун… Чиройли кўзлар… Овози ҳам майин ва ёқимли экан, Агар давоми…

Жан Фужер. Севги изҳори (ҳикоя)

Бу иморат бир вақтлар, шаҳарнинг энг муҳташам уйларидан эди. Янгигина қурилиб, тошлари ҳали оппоқ бўлган пайтда кўчанинг ҳуснига ҳусн қўшиб турарди. Кейинчалик ҳамма нарса секин-аста ўзгариб кетди. Эндиликда бино замона руҳига, машиналар ва одамларнинг кийим-бошларига мос тушмай, қандайдир бегонага ўхшаб давоми…

Шарль Бодлер. Гадойларни дўппосланг (ҳикоя)

Икки ҳафта давомида мен ўз хонамдан чиқмай, ўша пайтлар ҳамма томонидан севиб ўқилган китобларга кўмилиб ўтирдим: бу китобларнинг ҳаммаси қандай қилиб халқни йигирма тўрт соат ичида бахтли қилиш санъати ҳақидаги фалсафаларга тўла эди. Шундай қилиб, халқ фаровонлиги “жонкуяр”ларининг бу ерда давоми…

Хулио Кортасар. Бири кам дунё (ҳикоя)

Ҳар пайшанба атай қилгандек, “Радио Бельграно”да, ярим кечга довур қолиб кетардик. Бу ҳали ҳолва, Лемоснинг хархашалари бундан ҳам ошиб тушарди; у қўярда қўймай мени уйига судрар — роса меҳмон қилар, баъзи-баъзида кайфияти чоғ бўлса, қулфи дили очилиб чинзано қуйиб берарди. давоми…