Хорхе Луис Борхес. Хароба доиралари (ҳикоя)

Мабодо у сизни тушларида кўрмай қўйсачи«Кўзгу орти мамлакатида», VI Беюлдуз тунда у қандай қирғоққа яқинлашганини, ўша муқаддас гўшанинг ботқоғига ботиб сузган бамбук қайиқни ҳеч ким билмади, ҳеч ким кўрмади. Бироқ, уч кун ўтгач, бу тунд кимса Жанубдан келгани ва унинг давоми…

Хорхе Луис Борхес. Ўлим ва Буссол (ҳикоя)

Лённротнинг ақл ва заковатини такомиллаштирган беҳисоб жумбоқлар орасида “Трист-ле-Руа” чорбоғида хотима топган бир хил тусдаги, ғайриоддий қонли воқеалар ҳали бўлган эмас эди. Эрик Лённрот сўнгги жиноятнинг олдини ола билмагани рост, аммо у шундай воқеа содир бўлишини олдиндан кўра билганлигига шубҳа давоми…

Хорхе Луис Борхес. Мурдалар машварати (ҳикоя)

Бу одам 1877 йил қиш тонгларидан бирида Жанубий Англиядан ташриф буюрди. Қизил юзли, бақувват гавдаси келишган бу одамни кўплар чиндан ҳам Жон Булнинг ватандоши деб ўйлади. Унинг бошини баланд тоқли шляпа безаган, эгнига эса ғалати ёпинчиқ ташланган эди. Уни бир давоми…

Хорхе Луис Борхес. Шафқатсиз халоскор Лазарус Морел (ҳикоя)

ОЛИС САБАБ Антил оролларидаги олтин конлари дўзахида машаққатли меҳнатдан силласи қуриётган ҳиндуларга 1515 йили авлиё Бартоломе де Лас Касаснинг раҳми келди ва у Антил оролларидаги олтин конлари дўзахида машаққатли меҳнатдан занжиларнинг силласи қуриши учун қирол Карл V га занжиларни олиб давоми…

Хорхе Луис Борхес. Беғараз қотил Билл Харриган (ҳикоя)

Ҳикояни бошлар эканман, ҳаёлимда дастлаб Аризона ерларининг қиёфаси собит бўлади; Аризона ва Янги Мехико ерларининг кумуш ва олтиндан яралган қимматли пойдевори муқим мана шу ерларнинг, мубҳам ва ҳайратгир ерларнинг, дағал тепаликлар ва латиф ранглар юртининг, қушлар топ-тоза қилган суякларнинг жилваси давоми…

Хорхе Луис Борхес. Қароқчи Чинг беваси (ҳикоя)

“Қароқчи аёл” сўзи баъзи бир бемаъни сарсуэлалар ҳақидаги, қиёфаларидан ходима эканлари яққол сезилиб турган қизлар бўёқ суртилган қалин қоғозлардан тикланган тўлқинлар қўйнида рақсга тушиб, қароқчи аёлларни намойиш қилаётган баъзи бир бемаъни сарсуэлалар ҳақидаги анчагина ноҳуш хотираларни юзага чиқарса эҳтимол. Аммо давоми…

Хорхе Луис Борхес. Everything and nothing

Ўз ҳолича у ҳеч ким эди; (ҳатто ўша даврнинг ножўя суратларидаги бошқа кимсаларга ўхшамас) юзлари ва сон-саноқсиз алмойи-жалмойи сўзлари ортида ҳеч ким кўрмаётган тушгина яширинган эди, холос. Аввал унга бошқалар ҳам шундай бўлиб туйилганди, бироқ мана шу бўшлиқ ҳақида дўстига давоми…

Хорхе Луис Борхес. Тлён, Укбар, Orbis Tertius (Tlön, Uqbar, Orbis Tertius)

Кўзгу ва энциклопедиянинг ўхшашлиги туфайли мен Укбарни кашф қилдим. Рамос-Мехиада, Гаона кўчасидаги уйнинг йўлак адоғида кўзгу ташвишли жимирлар, энциклопедия эса кишини чалғитиш учун The Anglo-American Cyclopedia (Нью-Йорк, 1917) деб номланган бўлиб, 1902 йилги Encyclopedia Britannicaнинг сўзма-сўз, аммо анча кечиккан қайта давоми…

Хорхе Луис Борхес. Туркистон эртаклари (Uentos del Turquestan)

Мен сўзламоқчи бўлаётган эртаклар Туркистоннинг икки турли минтақаларига тегишлидир. Бирлари шимолдаги бепоён қирғиз* (пастдаги изоҳга қаранг) даштлари бағрида, туя тезакларидан қаланган гулханлар атрофида яратилган бўлса, бошқалари ариқлар бағрини тилган экинзорлари бисёр жанубий минтақада кўз очган. Гавжум бозорларни ўзларига саҳна билган давоми…

Хорхе Луис Борхес. Буэнос-Айрес (эссе)

Буэнос Айрес нима? Бу – қитъадаги урушлардан силласи қуриган бўлса-да, чеҳраси бахтиёр одамларга тўлган Плаза де Майо майдони. Бу – самолётдан кузатганимиз сон-саноқсиз ёғдулар оғушидаги йўлаклар ва қайдадир бизга хотиржамлик бахш этувчи қадрдон кулба. Бу –  аждодларимдан бири отиб ташланган давоми…