Михаил Зошченко. Кулфат (ҳикоя)

Гнилие Прудки қишлоғилик Егор Иванич, фамилияси Глотов, от оламан, деб икки йил пул йиғди. Қорни тўйиб овқат емади, тамаки чекишни ташлади, қўлбола ароқнинг эса таъмини ҳам унутди. Яъни худди пичоқ билан кесиб ташлагандай. Егор Иванични ўлдирса ҳам унинг мазасини эслай давоми…

Иван Вазов. Павле Фертиг (ҳикоя)

Ҳисорияда уни ҳамма танирди. У дам олишга келувчи қўноқларни “Туялар” деб аталадиган жанубий дарвоза олдида сакраб, ўмбалоқ ошиб, хушнуд саломлар, қувноқ ҳазиллар билан қарши оларди ва кейин ҳам уларни қўлидан келганча хурсанд қиларди. Шунинг учун Павле Фертигни ҳамма билар, яхши давоми…

Парвин Нуралиева. Ширинлик (ҳикоя)

Узундан-узоқ савдо қилишни ёқтирмайман. Лекин кийим-кечак дўконларини жуда яхши кўраман. Маошимни олар-олмас, оёғимни қўлимга олиб, шаҳар савдо марказларига чопаман. Аммо, афсуски, маошим жуда кам. Кошкийди, ҳеч қаерда ишламасам-у, ҳар кун маош олсам, қандай ажойиб иш бўларди. Бир ой ишлатишади, аммо давоми…

Имдат Авшар. Оқ булут (ҳикоя)

Чошгоҳ пайти келарди. Бир илиқ ел каби эсар, раҳмат булути сингари ўтарди маҳалладан. У келганда оппоқ бир товуш янграрди кўчалар бўйлаб, болаларни ҳайқириқ билан орқасидан эргаштирган бир товуш:— Ўзи юради!— Ўзи юради!Бу товуш эшитилганда, товушга ошна болалар узоқ югуришга тайёрланишарди. давоми…

О’Генри. Мўъжизавий кулчалар (ҳикоя)

1-таржима МЎЪЖИЗАВИЙ КУЛЧАЛАР Марта Мичем хоним муюлишдаги кичкина нон дўконига эгалик қиларди (худди ўша, зина бўйлаб пастга тушиб эшикни очганингизда қўнғироқчалари жиринглайдиган дўкон). Марта хоним қирққа кирган, банкдаги ҳисобида икки минг доллар ётарди. Иккита тиши ясама, ҳиссиётга берилувчан эди. Марта давоми…

Дино Буццати. “Чиқ-чиқ” товуши (ҳикоя)

Мен кўзга кўринган, ёши қирқлар атрофидаги бир асаб касалликлари шифокори билан танишман. У анчадан буён ўз касбига хос турли касалликдаги ҳолатларни синчковлик билан ўрганиб келмоқда. Ҳозир шу мавзуда талайгина аниқ маълумотларни йиғиб ҳам қўйган. Мен у билан бир танишимнинг уйида давоми…

Габриэль Гарсия Маркес. Маъюс ҳикоя

У якшанба куни шунақа зерикдики, охир-оқибат биронта қиз билан танишишга аҳд қилди. Газета таҳририятига борди ва эълонлар бўлимига қуйидагича мазмундаги хат қолдирди:“Ёш йигит, йигирма уч ёшда, бўйи-басти юз етмиш сантиметрдан баланд! Ўзи тенги қиз билан танишишни истайди. Ягона нуқсони: якшанба давоми…

Альфонс Доде. Маду (ҳикоя)

Дагомея*да бир ўғил чақалоқ дунёга келди. Валиаҳд шаҳзодани Маду деб отасининг, яъни Дагомея қиролининг исми билан аташди. Қирол Маду жуда давлатманд киши бўлиб, унинг қўл остида ҳашаматли сарой, кўп сонли кучли қўшин, жанг ва ов қилиш учун ўргатилган филлар бор давоми…

Розия Тужжор. Яна бир юлдузнинг ботиши (ҳикоя)

Чол ўлган эди. Чунки анча вақтлардан буён чолнинг катта кўзойнаги токчада турар, унинг ўнг кўзига тушган дарз кундан кунга катталашиб борарди. Кампир – Ҳамдам учун бу ҳодисанинг юз беришига ишониш унчалик ҳам қийин эмас эди. Чунки акс ҳолда деворга чирмалиб давоми…

Иван Тургенев. Нодон (ҳикоя)

Дунёда бир нодон бўлган экан.Шу нодон узоқ вақт давру даврон сурибди, бироқ у тез орада одамлар ҳамма ерда уни калтафаҳм, пайтавақулоқ деб аташларини билиб қолибди.Бундан нодон қаттиқ изтиробга тушибди ва бу кўнгилсиз гапларга чек қўйишга бел боғлабди.Хўп ўйлабди, ниҳоят, унинг давоми…