Алберто Моравиа. Дублёр (ҳикоя)

Биз бир йил севишиб юрдик. Агата ва мен. Кейин унинг секин-аста мендан совиб бораётганини сеза бошладим, учрашувларимиз кун сайин камайиб бораётган эди. Бу худди сўнаётган оловга ўхшарди: бошида ҳатто нима бўлаётганини сезмайсиз ҳам, аммо бир қарасангиз, унинг фақат кули қолганини давоми…

Леонардо да Винчи. Ҳикоятлар

АРСЛОН ВА ҚЎЗИЧОҚ Бир куни қафасда ётган оч арслоннинг олдига энди оёқланган тирик қўзичоқни ташлашди. Кичкинтой шунақа гўл ва оқкўнгил эдики, ҳайвонлар подшоҳидан ҳайиқиш унинг хаёлига ҳам келмади. Уни ўзининг онаси тасаввур қилди, шекилли, фаҳмсиз ишонч билан даҳшатли жунбош тарафга давоми…

Юрий Казаков. Ёзувчининг матонати ҳақида

Мен турли-туман денгизчилар ва сайёҳлар келавериб, оёқ ости қилиб юборган ивирсиқ ҳамда ажойиб Архангельск меҳмонхонасининг юқори қаватида, латта-путта, бўм-бўш халталар; бу этигу сигарет қутилари, олмослару милтиқлар, патронлар ва қўйингчи ҳар бало палпис сочилиб ётган хонада адабиёт ҳақидаги асабий, беҳуда мунозаралардан давоми…

Акутагава Рюноскэ. Расёмон дарвозаси (ҳикоя)

1-таржима РАСЁМЎН ДАРБОЗАСИ Бу рутубатли оқшом чоғи рўй берди. Қайсидир бир қарол Расёмўн дарбозаси панасида ёмғир тинишини кутмоқда эди. Дарбоза панасида қаролдан бўлак ҳеч зоғ йўқ. Фақат бўёғи кўча бошлаган йўғон устундан чирилдоқ хониши таралмоқда. Ҳолбуки, Расёмўн дарбозаси анча-мунча гавжум давоми…

Иван Бунин. Баҳорда – Иудеяда (ҳикоя)

Мени бир умрга майиб, оқсоқ қилиб қўйган бу воқеа айни навқирон йигитлик чоғимда, олис Иудеяда юз берган эди, − деб ҳикоясини бошлади баланд бўйли, қомати келишган, юзлари сарғимтир, қўй кўзлари ялтираб турадиган, жингалак калта сочлари оқарган киши. Чап тиззаси букилмаганидан давоми…

Иван Бунин. Стёпа (ҳикоя)

Қош қорая бошлаганда Чернь йўлидан кетаётган ёш савдогар Красилшиков жалада қолиб кетди.У мовут чакмони ёқасини кўтариб, томчилар дув-дув томаётган картузини бостириб кийган ҳолда қўнжи узун этикларини аравачанинг ўқига қаттиқ тираб, тўсиқ орқасидаги ўриндиқда ўтирар, увишиб қолган ҳўл бармоқлари билан ивиб давоми…

Хисрав Шохоний. Тошқин қурбонлари (ҳикоя)

Шу йилги қиш аввалгиларга қараганда қаттиқ келиб, ҳаммадан кўра қашшоқ бечораларга оғир бўлди.Ҳозир қайси кун эканлигини аниқ айта олмайман, аммо Бахман ойида росаям жала қуйиб юборди ва унинг кетидан шаҳарни даҳшатли сув босди. Қишлоқда жойлашган тўрт минг уйдан асосан, қашшоқлар давоми…

Хисрав Шохоний. Қовушмаган одам (ҳикоя)

Ўзимни сизга қандай таништиришга ҳам ақлим етмай қолди… Айтайлик, мен қандай одам бўлсам шундайлигимча таништирайми, ё бўлмасам… Борди-ю бирдан сиз ҳам баъзи бировлар каби менинг кимлигимни билиб олсангиз, болохонадор қилиб сўкиб қолмайсизми? Келинг, нима бўлса бўлди, яхшиси сизга бор ҳақиқатни давоми…

Хисрав Шохоний. Танишув ҳангомаси (ҳикоя)

Ҳаётимда илк маротаба менинг ана шундай тантанавор маросимда иштирок этишимга тўғри келиб қолди. Бу воқеа янги ҳоким тайинлашдан кўп ўтмай содир бўлди. Ўшанда мен қуйидаги мазмунда битилган таклиф мактубчаси олдим: “Ҳурматли жаноб… Сиздан янги ҳоким Банинов ҳамда у кишининг рафиқалари давоми…

Артур Конан Дойл. Маллалар уюшмаси (ҳикоя)

Бу воқеа ўтган йили кузда бўлган эди. Шерлок Холмснинг ҳузурида аллақандай жуда семиз, ўрта ёшлардаги қизғиш-малла киши ўтирарди. Мен ичкарига кирмоқчи бўлдим-у, лекин икковларини қизғин суҳбат устида кўриб, чиқиб кетишга шошилдим. Аммо Холмс мени хонага сургаб олиб кириб, эшикни беркитди. давоми…