Хорхе Луис Борхес. Тангри битиклари (La escritura del dios)

Тош зиндон чуқурдир; ичкари томондан осмонга қадар чўзилган ярим паллага ўхшаш бу зиндон ҳарсанг тошлар ётқизилган тубига томон торайиб борганлигидан бир вақтнинг ўзида ҳам дилгир, ҳам бепоён туйилади. Ярим палланинг ўртасидан девор ўтган; у жуда баланд бўлса-да, гумбазнинг юқори қисмига давоми…

Сомерсет Моэм. Ёмғир (ҳикоя)

Вақт алламаҳал бўлиб қолган, эртага тонгда қирғоқ кўзга ташланиши керак эди. Доктор Макфейл трубкасини ёндириб, панжарага суянганча кўкдан Жанубий Хоч юлдузлар туркумини қидира бошлади. Жанггоҳда ўтган икки йил ва жуда узоқ битган ярадан сўнг у ҳеч бўлмаса йил-ўн икки ой давоми…

Василий Шукшин. Мот қилди (ҳикоя)

Агафья Журавлёваникига ўғли Константин Иванович келди. Хотини ва қизи билан онасидан хабар олиб, ҳордиқ чиқариб кетишмоқчи экан.Новое қишлоғи унча узоқ бўлмаса-да, Константин Иванович таксида келди, бунинг устига, бутун оила аъзолари машина юкхонасидан анча чамадон ташидилар. Дарҳол бутун қишлоққа: Агафьяникига оиласи давоми…

Гул Поча Улфат. Милтиқ (ҳикоя)

Бу воқеага бир неча йил бўлди. Афридий қабиласидан бўлган Тўмасхон моманд қабилалари яшайдиган тоғли вилоятдан қишлоғига ўтиб кетаётганди. Қўлида милтиғи бор, ҳеч нарсадан қўрқмасди.Моманд қабиласидан бўлган Банорасхон Тўмасхоннинг елкасидаги ажойиб милтиқни кўриб, ақлини йўқотаёзди. Момандлар бировнинг қўлида яхшироқ қурол кўриб давоми…

Пак Ин Сук. Тухум ўғриси (ҳикоя)

Дадам қишлоқда ўқитувчи эди. Онам эртадан-кечгача ўн бешта товуғимизга қараш билан машғул бўлар, уларнинг тухумини санаб, йиғиб қўйишдан ўзгача завқ олар ва биз — уч ака-укага ҳар тонг нонушта учун тухум қовуриб берардилар. Шунингдек, уларнинг тухуми бизга емак бўлишидан ташқари, давоми…

Пак Ин Сук. Энг гўзал сурат (ҳикоя)

Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадиган аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир куни тушдан кейин булут қоплаб олган осмондан ёмғир томчилари шиддат билан туша бошлади. Вақт ўтган сари ёмғир жалага айланиб борарди. Бир соат ўтса ҳам, давоми…

Михаил Зошченко. Кулфат (ҳикоя)

Гнилие Прудки қишлоғилик Егор Иванич, фамилияси Глотов, от оламан, деб икки йил пул йиғди. Қорни тўйиб овқат емади, тамаки чекишни ташлади, қўлбола ароқнинг эса таъмини ҳам унутди. Яъни худди пичоқ билан кесиб ташлагандай. Егор Иванични ўлдирса ҳам унинг мазасини эслай давоми…

Иван Вазов. Павле Фертиг (ҳикоя)

Ҳисорияда уни ҳамма танирди. У дам олишга келувчи қўноқларни “Туялар” деб аталадиган жанубий дарвоза олдида сакраб, ўмбалоқ ошиб, хушнуд саломлар, қувноқ ҳазиллар билан қарши оларди ва кейин ҳам уларни қўлидан келганча хурсанд қиларди. Шунинг учун Павле Фертигни ҳамма билар, яхши давоми…

Парвин Нуралиева. Ширинлик (ҳикоя)

Узундан-узоқ савдо қилишни ёқтирмайман. Лекин кийим-кечак дўконларини жуда яхши кўраман. Маошимни олар-олмас, оёғимни қўлимга олиб, шаҳар савдо марказларига чопаман. Аммо, афсуски, маошим жуда кам. Кошкийди, ҳеч қаерда ишламасам-у, ҳар кун маош олсам, қандай ажойиб иш бўларди. Бир ой ишлатишади, аммо давоми…

Имдат Авшар. Оқ булут (ҳикоя)

Чошгоҳ пайти келарди. Бир илиқ ел каби эсар, раҳмат булути сингари ўтарди маҳалладан. У келганда оппоқ бир товуш янграрди кўчалар бўйлаб, болаларни ҳайқириқ билан орқасидан эргаштирган бир товуш:— Ўзи юради!— Ўзи юради!Бу товуш эшитилганда, товушга ошна болалар узоқ югуришга тайёрланишарди. давоми…