Бруно Травен. Нотавон кўнгил (ҳикоя)

Макарио деганлари бу, йигирма йилдан буён юрагидаги ягона орзусининг ушалишидан умидвор, эгнида жулдур кийиму очликдан тинмай ҳиқиллайверадиган ўн битта боланинг отаси бўлган қишлоқлик бир дарахт кесувчи. Оиласи билан зўрға тиқилиб яшайдиган, тоб ташлаб, путури кетган хароба уйининг ўрнига у, жон-жаҳди давоми…

Николай Гоголь. Сингилларга мактублар

А.В.[1]  ва Е.В.[2] ГОГОЛЛАРГА  Ахен 1836 йил, 17 июль (эскича сана) Ассалом, менинг бебаҳо сингилларим Анет ва Лиза. Сизлар мени ростдан ҳам соғинмагансизлар ва мен тўғримда камдан-кам ўйлайсизлар. Агар бу гапим нотўғри бўлиб, мени тез-тез эслаб турган бўлсаларингиз, шунингдек, мен билан давоми…

Ласло Бёти. Иқрор (ҳикоя)

Мамлакат шарқида жойлашган N шаҳарчасини биласизми? Билмасангиз, ўкинманг сира, ўкинишга арзимайди. Бунақа шаҳарлар тиқилиб ётибди, ҳаммаси бир гўр, гугурт қутисидек бир хил. Биттаю битта кўчаси ёзда билқ-билқ тупроқ, қишда, айниқса, қишнинг охирлари – февраль ойида лой, балчиқ, марказий майдонида учта давоми…

Ласло Краснахоркаи. Акрополь сарҳадларида (ҳикоя)

Такси ҳайдовчилар расво бўлишади-да жуда, тиқилинчда одамнинг ҳоли-жонига қўймай хира пашшадек ёпишиб олишгани-чи, нега шунақа қилишади-я, кўриб туришибди-ю, аҳвол-тирикчиликни – ҳайдасанг кетмайди, бошида, йўқ, керакмас, қўясанларми-йўқми, бўлди-да энди, дея жавоб қилиб чарчамаётган одамнинг охири индамай, намойишкорона юзини буриб олишдан ўзга давоми…

Алессандро Барикко. 1900 (монолог)

Мен бу матнни актёр Эуженио Аллегри ва режиссёр Габриэле Вачис учун ёзган эдим. Улар жорий йилнинг июлида Асти шаҳрида ўтказилган фестивалда премьераси намойиш этилган спектаклни яратишди. Билмадим, бу саҳна учун пьеса ёздим дейишимга асос бўладими, йўқми – зеро, айрим шубҳаларим давоми…

Хюго Раес. Бенилюкснинг ажабтовур кунлари (ҳикоя)

Чегара пунктида моторлари ишлаган ҳолда навбатини кутиб турган енгил машиналар сони кўп эмасди. Расмиятчиликлар жуда тез адо этиларди. Ҳар бир қария ёинки “белгиланган шахс” учун минг бельгия франки ёхуд етмиш гульден олишар, сўнг расмий рухсатнома беришарди. Улкан реклама лавҳаларида “Бенилюксга давоми…

Морис д’Хасе. Айғир (ҳикоя)

Хизматкор қиз астагина эшик қоқиб, мўралади-да: “Хонамга бораверсам майлими?” дея изн сўради. Томас китобдан кўз узиб беихтиёр бош ирғади-ю, яна мутолаага шўнғиб кетди. Аммо бир неча қатор ўқигандан сўнг хаёли тарқади. Уйдаги тинчликни бузаётган шовқинга қулоқ солди. Хизматкорнинг ванна эшигини давоми…

Томас Оуэн. Улар қайта топишдилар (ҳикоя)

Фантастика, у қанчалар фантастик бўлмасин, ойдек равшандир. Аниқроғи, табиийдир. Луи Вакс У томошаталаб тўда орасидан зўрға сирғалиб чиқиб, ўзига қараб шошиб келаётганларга эпчил чап берганча қадамини тезлатди. Регентлик кўчасидан пастга югургудек бўлиб тушди. Қумдаги Биби Марям черковини айланиб ўтиб ўнгга давоми…

Констан Бюрньо. Катерина (ҳикоя)

Унинг июнь кунларидан бирида уйи остонасида ранги девордек оппоқ, қорни бироз шишган алфозда ўтирганини эслайман. Қўшнилар: “Истисқо бўпти”, – дейишганди. Ўзи шаҳарда ишлаб юрганди, аммо мана бир неча ҳафтаки, шу ғалати дарддан шишиб-азобланиб уйига – ота-онаси қошига қайтди. Эсимда, Катерина давоми…

Бранислав Нушич. Муҳаббат дардининг давоси (ҳажвия)

Дўстим Перо бир қизни севиб қолибди. Қаранг, туппа-тузук юрган одам бирдан севиб қолган эмиш. Бунга қарши эмасман, аммо унинг оқибати менга қимматга тушишини билардим. Худди кутилганидек дўстим Перо олдимга телбаларча югуриб келиб, қўлимни қисди-да: “Хуллас, фалон-писмадон”, – деди. Унинг гапларини давоми…