Иван Франко. Феруза (ҳикоя)

Польша мамлакатига тобе Галиция ўлкасида яшовчи “русинлар” турмушидан олинган. Галиция Жаҳон ҳарбидан бурун Австрияга қарарди. Ҳарбдан сўнг (ҳозир) Польша қўлида эди. “Русинлар” нашъат ва тил эътиборалари билан украиналиларга, яъни малорусларга яқиндирлар. Феруза “меҳмон” кутади – Иван, Иванжон, жонимнинг малҳамгинаси! – давоми…

Карло Эмилио Гадда. Тугалланмаган лавҳалар

I. Рапаллолик кўкатфуруш Таърифига тил ожиз кўкатфуруш ҳирқироқ товушда нола чекишдан тўхтади ва уйқуга тўймаган кўзларини менга тикди: у одатдагидай эрта тонгда уйғонганди. Бу инобатга олишим шарт бўлган жиҳат эди. Оғзидаги ўчиб қолган тамаки мен ёқтирадиган бовизанча услубда лаб бурчида давоми…

Лаша Табукашвили. Хаёлот дардида (икки қисмдан иборат пьеса)

Эслатма Резонинг пойма-пой гапларидан ажабланмаслик керак. У баъзи-баъзида, гўё бу дунёнинг одами эмасдек, хаёлот оламига чўмиб кетади. Таржимон ҚАТНАШУВЧИЛАР: Резо Мхеидзе – талаба, филолог. Нинико – архитектура куллиётининг талабаси. Еленэ – Резонинг бувиси. Бадри – талаба, Резонинг дўсти. Гела – давоми…

Реваз Мишвеладзе. Армон (ҳикоя)

Оҳудек келишган аёл зинадан шошиб тушди, атрофида ўтлар ўсиб ётган йўлкада тўхтаб рўмолини боғлади ва ўзини жиддий қиёфага солди. Унинг беш дақиқа илгариги қувноқлигидан асар ҳам қолмаган эди. Бино айвонида клуб мудири Вано Абакелиа кўринди ва уни чақирди: – Фотима, давоми…

Нугзар Шатаидзе. Куз (ҳикоя)

Сентябрда иссиқ пасайиб, чидаса бўладиган ҳолатга келади. Осмон тубсиз ва ложувард бўлиб қолади. Дарё тозаланиб хантал рангидаги енгил тўлқинларни ҳайдай бошлайди. Тиниқ сувда юпқа сирпанчиқ тошлар кўринади. Ҳавода нам япроқ ва балиқ ҳиди анқийди. Соҳилбўйи майсазорида анча салқин бўлади. Дарахт давоми…

Эрлом Ахвледиани. Балиқ бўлганимизда (ҳикоя)

Анави – тош. Мен ҳам тошман. Худди тўхтаб қолган айрилиғимиз онлари каби орамизга чанг ва тупроқ тўлган. Осуда шаҳар туни. Эртага қуёш чиқади ва симёғочда ёлғиз нур таратиб турган чироқ ўчади. Пешинда эса, қуёш аёвсиз ернинг бор сувини ичади. Ер давоми…

Тамаз Чиладзе. Турна (ҳикоя)

Куз, – деди оҳиста аёл, – куз… – Эркак жавоб бермай, ёстиқни иккала қўли билан қучоқлаганча, мук тушиб ётарди. – Осмонда турналар… – деди яна аёл. – Учиб кетишяпти… – Бир оздан кейин яна қайтарди: – Учиб кетишяпти! Эрталаб, одатдагидек, давоми…

Отар Чиладзе. Ҳаёт учун

Бизнинг замонларгача яшаб келган халқларнинг кўпчилиги маънавий шаклланиш, ўз бахти-иқболи учун курашиш борасида деярли бир хил, мураккаб йўлни босиб ўтганлар. Лекин, улуғ бир адибнинг машҳур иборасини сал ўзгартириб айтадиган бўлсак, барча халқлар, ҳар битта жамият ўзигагина хос бўлган, турлича йўллар давоми…

Энрике Тейшейра Де Соуза. Зайтун мойи (ҳикоя)

Ромуальдо ўзининг бўйдоқлик тўшагида уйғонганида биринчи хўроз қичқириғи янграганди: унинг олдида ҳали шаҳарга етиб олиш учун хачир устида уч соат силкиниш, ўттиз километрдан ортиқ масофани босиб ўтишдек машаққатли йўл турарди. У ҳали бирон марта ҳам Кова-Фигейдан Сан-Фелипгача масофа вақтини қисқартиришга давоми…

Мануэл Феррейра. Илк рақс кечаси (ҳикоя)

– Ойижон! Бугунги Зе-де-Канда рақс кечасига боришни жуда-жуда хоҳлаяпман! Нима дейсиз, рухсат берасизми? – Қизим, Белинья, рақс кечасига бориш учун ҳали ёшлик қиласан. Улғайгин, Сонсентда бўладиган барча рақс кечасида иштирок этасан. – Ойижон, ҳамма ўртоқларим бораяпти-ку. Мен ҳам бора қолай? давоми…