Озарбойжонлик ижодкорлардан қисқа ҳикоялар

Рафиқ Аҳмад 499 ТА БЕЛГИДАН ИБОРАТ ҲИКОЯ Нарҳ-наволар кўтарилиб, ишлайвергандан қўллар тиззадан пастга тушган қимматбаҳо куз кунларининг бирида у шундай эълон ўқиб қолди: “500 та белгидан иборат қисқа ҳикоя ёз. Танловда қатнаш ва ғолиб бўл. Ҳар ҳарфи учун 60 гепик”. давоми…

Дмитрий Мамин-Сибиряк. Доктор Осокиннинг соғайиши (ҳикоя)

“УРАЛ ҲИКОЯЛАРИ”ДАН ДОКТОР ОСОКИННИНГ СОҒАЙИШИ I Доктор Осокин стаканидаги чойни қошиқча билан узоқ аралаштириб ўтирди, сўнг бирмунча қўпол оҳангда деди: – Матрёна, мен ҳозир сенга нима демоқчилигимни биласанми? Ўлай агар, сен трихинага шундай ўхшайсанки… – Трихинагами?– деди дил оғриб Матрёна давоми…

Александр Вампилов. Тўнғич ўғил (икки пардали комедия)

Иштирок этувчилар: Бусигин Сильва Сарафанов Васенька Кудимов Нина Макарская Иккита қиз Қўшни БИРИНЧИ ПАРДА Биринчи кўриниш Оқшом. Чоғроқ ҳовли. Дарвоза. Ғиштин уйнинг подъездларидан бири. Деразаси ҳовлига қараган, кираверишда соябони бор ёғоч уй. Қатор тераклар тагига ўриндиқ қўйилган. Кўчадан кулги ва давоми…

Александр Куприн. Олеся (қисса)

I Менинг хизматкорим, ошпазим ва овда ҳамроҳим – ўрмон қоровули Ярмола орқасида бир боғлам ўтин билан эгилиб хонага кириб келди ва уни гурсиллатиб ерга ташлади-да, музлаб қолган бармоқларини куҳлаб иситди. – Ташқарида шундай шамолки, панич , – деди у печнинг давоми…

Аркадий Аверченко. Ғаройиб айирбошлаш (ҳикоя)

Қўрқинчли ва қоронғу ноябр кечаларидан бири эди. Атрофда этни жунжиктирадиган бир аёз ҳукмрон, устига устак ёмғир ҳам челаклаб қуярди. Палтонимнинг ёқасини кўтарганча, дилдираб, зулмат маҳв этган кўчадан лойларга ботиб, сирпана-сирпана кетиб борардим. Йўллар ўта нотекис, аксига олгандай бугун фонар қурғурни давоми…

Лев Толстой. Биринчи бўзагар (драматик комедия)

БИРИНЧИ БЎЗАГАР ёхуд Иблисча нима қилиб нон бурдасига эришгани ҳақида Драматик комедия Ер ҳайдаётган чамаси 40-45 ёшли деҳқон ёмғир илинжида бот-бот осмонга кўз ташлаб қўярди. У пешин бўлиб қолганини хаёлидан ўтказди-да, отини абзалдан бўшататуриб уни эркалади: – Чу-чу, жонивор, чиқақол, давоми…

Азиз Несин. Сиз бироз кутинг… (ҳикоя)

Боғ ичкарироғида жойлашган, қаншарига “19” рақами илинган икки қаватли, ёғоч уйнинг пастки қаватидаги ижарачи хонадонидаги нарсаларнинг кўпини сотиб юборди. Маҳалладагилар уларнинг бирортасини бегона қилишмади. Қулоғини динг қилиб ўтирганлар бу хабарни эшитиши билан ўша уйга қараб югуришди. Уйдаги телевизор шкафи, бир давоми…

Максим Горький. Она қасидаси (ҳикоя)

Шарафлайлик аёл – Онани, ғолиб ҳаётнинг мангу оби чашмасидир ул! Биз бу гал сизга Темурбек ҳақида ҳикоя сўзлаб берурмиз, ҳа, ўша, оқсоқ йўлбарс, соҳиби қирон ҳақида, малъун кимсалар Темурланг деб атайдиган, аммо бутун жаҳонга донғи ёйилган инсон тўғрисидадир бу қиссамиз. давоми…

Аркадий Аверченко. “Ижара уй изланмоқда…” (ҳикоя)

Қиш келиб, қаҳратон ҳукмини ўтказа бошлагач ижара уй изловчилар сони ҳар доимгидан ҳам кўпайди. Кўчаларда бир-бирини кўриб қолган одамлар саломлашиш, ҳол-аҳвол сўраш ўрнига шундай дейишарди: “Ижара уй топиб беринг…”, “Ижарага уй керак. Битта хона бўлсаям майли…” Ижарага ҳатто хона ҳам давоми…

Анатолий Алексин. “Катталар” оқшоми (ҳикоя)

Менимча, ҳар бир кишини эрталабки йиғинлар ўрнига турли кечаларга таклиф қила бошлашган пайтдан бошлаб “катта” деб ҳисобласа бўлади. Бир куни дадам мени касалхонадаги байрам кечасига таклиф қилди, яъни ўз ишхонасига… Мен рози бўлдим – ўша онда ўзимни қандайдир кучлироқ ва давоми…