Максим Горький. Она қасидаси (ҳикоя)

Шарафлайлик аёл – Онани, ғолиб ҳаётнинг мангу оби чашмасидир ул! Биз бу гал сизга Темурбек ҳақида ҳикоя сўзлаб берурмиз, ҳа, ўша, оқсоқ йўлбарс, соҳиби қирон ҳақида, малъун кимсалар Темурланг деб атайдиган, аммо бутун жаҳонга донғи ёйилган инсон тўғрисидадир бу қиссамиз. давоми…

Тош Мияшев. Биринчи муҳаббат (ҳикоя)

I Троллейбус гувиллаганича мен учун қадрдон бекатга етиб келиб, оҳиста тўхтайди. Йўлакдаги одамлар оқимига қўшилиб, шошилганча юриб кетаман. Нақ қаршимда, баландда осмон бағрига санчилган игна сингари телеминора юксалиб туради. Унинг олдидаги икки қаватли бинога бирпасда етиб бораман. Сўнг сухандонлар хонасига давоми…

Пётр Фалёв. Туркий халқларнинг сўз санъати

МУАЛЛИФДАН Туркийшунослик ва уни ўрганишга оид бирон-бир қўлланманинг мутлақо йўқлиги туфайлигина мен 1921 йилнинг кузида Туркистон Шарқ институтида ўқиган маърузаларим негизини ташкил этган “Туркий филологияга кириш” курсидан қораламаларимни чоп этиб кўпайтиришларига розилик беришга мажбур бўлдим. Аммо бундай курсни мен илк давоми…

Сооронбай Жусуев (1925-2016)

Сооронбай Жусуев 1925 йил 15 майда Қирғизистоннинг Кара-Кулжа туманида туғилган. Қирғизистон Қаҳрамони (2007), халқ шоири (1981), Тўхтағул номидаги давлат мукофоти соҳиби (1998). Ўш шаҳридаги педагогика институтини, Москвадаги М. Горький номидаги адабиёт институтини битирган. “Коммунизм учун”, “Ленин йўли” газеталарида, “Ала-Тоо”, “Чалкан” давоми…

Пётр Фалёв. Қримтатар зиёлилари мафкурасига доир

Туркийшунос олим Пётр Александрович Фалёв (1888-1922)нинг асарлари ҳақида маълумот кўп эмас. Унинг “Қримтатар зиёлиларининг мафкурасига доир” деб номланган рисоласи (у П.А.Фалёв асарлари библиографиясига кирмаган, фанга номаълум ҳисобланади) ва 1922 йилда босмадан чиққан “Туркий халқларнинг сўз санъати ва лаҳжаларига кириш” номли давоми…

Тўлаган Қосимбеков. Она қишлоқ (ҳикоя)

Май ойининг авжи гуллаган палласи. Қоқ туш. Ёлғиз ўзим Оқсув тарафдан келаяпман. Эгри-бугри, пасту баланд йўлда бир мақомда хотиржам юриб, ора-сира отим пишқириб овул сари энаётирман. Довонга тирмашиб чиқаётганда қарасам, уловимнинг бўйни терлаб, ориқ бўлишига қарамай, қуюшқоннинг атрофи кўпиклабди. Пастга давоми…

Солижон Жигитов (1936-2006)

Солижон Жигитов (Салижан Жигитов) 1936 йил 17 мартда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманида туғилган. Қирғиз давлат университетинининг филология факултетини тамомлаган (1959). Қирғизистон Фанлар академиясининг тил ва адабиёт институтида, Қирғиз Совет Энциклопедияси Бош муҳаррири ўринбосари бўлиб ишлаган. Солижон Жигитов Қирғизистон Республикаси давоми…