Илҳан Тарус. Тарсаки (ҳикоя)

Бу ҳақда сиз сўраманг, мен айтмай! Раббим бундайин шармандаликни ҳеч кимнинг, ҳатто душманимнинг ҳам бошига солмасин! Улкан қаҳвахона худди пойдевори билан бирга қулаб тушгандек бўлди. * * * Шарафбей бутун оғирлиги билан ўзини ташлаганидан стол ғичирлаб кетди. Чўнтагидан дастрўмолини чиқариб, давоми…

Умар Сайфиддин. Жароҳат изи (ҳикоя)

– Бу нима? Роман ёзяпсанми? – Йўқ. – Унда нима? – Бир неча достон. – Ҳарб ҳақидами? – Эски қаҳрамонларнинг ҳаётига доир. Жуда тез шуҳрат қозониб кетган қариндошим бетакаллуфлик билан ёнимга ўтириб олди. У урушнинг бошида ўрта мактабни эндигина битирган давоми…

Жан-Поль Сартр. Девор (ҳикоя)

Бизни деворлари оппоқ чорси хонага итариб-туртиб киритишди. Ўткир ёруғлик кўзни қамаштирди. Зум ўтмай стол ортида қандайдир қоғозларни титиб ўтирган кишилик кийимидаги тўрт нусхани кўрдим. Бошқа қамоққа олинганлар бир оз нарироқда тиқилишиб туришарди. Биз хонани кесиб ўтиб, уларга қўшилдик. Бу одамларнинг давоми…

Ҳамза Муҳаммад Буқрий. Сафо айвони (роман)

1 Шу пайтгача бирор инсон ўлаётганини кўрган эмасдим. Отам вафот этганида мен ҳеч нарсанинг фарқига бормайдиган ёш бола эдим. Ўша куни кекса бувимнинг уйида эдим. Эртасига уйга қайтгач, бор-йўқ билган нарсам – отам вафот этгани бўлди. Шу сабабдан ўгай отамнинг давоми…

Абу Али ал-Муҳассин ат-Тануҳий. Мароқли ҳикоятлар

* * * Қуйидаги воқеани менга Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Каннош сўзлаб берган: — Бир куни Сайф ўд-Давланинг улфатлари даврасида ўтирардим. Дўстона суҳбат асносида қандайдир бир одамни судраб олиб келишди. Амир нимадир деб, уни ўлимга буюрди, ҳукми дарҳол бажарилди.. Шунда давоми…

Карел Чапек. Ўғирланган ҳужжат (ҳикоя)

Тунги соат учда гарнизон комендатурасидаги телефон қулоқни қоматга келтириб жиринглай бошлади. — Бош штаб полковниги Ҳампл гапиряпти. Ҳузуримга зудлик билан ҳарбий полициянинг иккита мансабдор зобитини юборинг ҳамда подполковник Врзалга айтингки… ҳа, у разведка ва контрразведка бўлимида… бунинг сизга дахли йўқ, давоми…

Чингиз Айтматов. Ҳаёт-мамот (ҳикоя)

Қон сачрамаган фақат қуёш қолади ва тулпор чавандозсиз чопиб боради. Лўли аёлнинг фолидан. I Самолётни пастдан тўплар шиддатли олов пуркаётган зонадан олиб чиқар экан, учувчи отишма жойидан керагича узоқлаша олганига ишонч ҳосил қилиш учун пастга назар солди, – пастдаги хўрпайиб давоми…

Дино Буццати. Етти қават (ҳикоя)

Бир кеча-кундуз поездда силкина-силкина ториққан Жузеппе Корте мартнинг яримёруғ саҳар-мардонида ўша машҳур клиника жойлашган шаҳарга етиб келди. Иссиғи жиндай баланд эса-да, бироқ шунга қарамасдан, вокзалдан касалхонагача бўлган йўлни жомадонини кўтарганча пиёда босиб борди. Жузеппе Корте касалликнинг енгил шакли билан оғриганди, давоми…

Сенека. Мактублар

Нома 1 Сенекадан Луцилийга саломлар бўлсин! (1) Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, бехуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: давоми…