Тўлепберген Қаипбергенов. Ойдўс бобо (фожиа)

МИНГ ТИЛЛОГА БАҲОЛАНГАН БОШ Тарихий фожиа Воқеа 1810 –1827 йилларда бўлиб ўтади ҚАТНАШУВЧИЛАР: О й д ў с б о б о Х о н Б о ш в а з и р Х о н н и н г давоми…

Марица Бодрожич. Юлдузларга жило бериб

Менинг олмон тилидаги ҳаётим Инсон қалби тарихидан ҳикоя қилиш таржимаи ҳолни ўраб-чирмашдан халос бўлишдир. Менинг олмон тилим моҳиятан мадҳия бўлиб янграйди. Қалб хотирасида. Ботинимдаги гобелен вужудимнинг бирдан-бир, ягона жон қулоғига айланган. Бунда Европани бош деб олсак, ундаги хотира инсон янглиғ давоми…

Мори Огай. Раққоса (қисса)

Кўмир ортилган. Иккинчи тоифали кают-компания бўм-бўш, электр чироғи беҳуда чарақлаб ёниб турибди. Одатда кечқурунлари бу ерда қартабозлар йиғилишарди, бугун эса ҳаммаси меҳмонхонада, қирғоқда тунашади, кемада ёлғиз ўзим қолдим. Эзгу ниятим ушалгандан буён беш йил ўтди: мен Европага хизмат сафарига юборилган давоми…

Сомдев. Достонлар уммони (биринчи китоб)

РИВОЯТГА МУҚАДДИМА Бир замонлар Мандар тоғи билан пишиб чайқатилган баҳри уммондан абадият оби ҳаёти – амрит ажралиб чиққандайин, ушбу ривоят олийжаноб Гириндрнинг қизига ошиқи беқарор бўлиб қолган Ҳарнинг лабларидан вужудга келмиш. Унинг мазасидан ҳеч ўйлаб-нетиб ўтирмай тотиб кўрганлар барча бало-офатлардан давоми…

Богомил Райнов. Менинг номаълум соҳибжамолим (қисса)

Кимсасиз бу курортга асар ёзиш ниятида келгандим. Аммо биринчи куниёқ қалбимни оғир бир ёлғизлик ҳисси қамраб, ишга ҳавасимни сўндирди. Меҳмонхонада у ёқдан-бу ёққа юриш ёки деворга ёпиштирилган йўл-йўл яшил қоғозга маънисиз тикилганча чалқанча ётишдан бошқасига ярамай қолдим. Яшил йўл-йўл қоғоз давоми…

Жорж Салим. Саҳро йўлида (ҳикоя)

С. одатдагидан барвақт уйғониб, ҳали биринчи шафақ нурлари чиқмасданоқ ўрнидан турди. Сўнг сафарбоп кийимини кийиб, ўрнини тузатиб, хонасига кўз юритди. Кеча кечқурун тайёрлаб қўйган учта жомадонига энгашиб, бирини орқасига осди, қолган иккисини икки қўлига олди. Уйнинг эшиги-ю, дераза-ларига назар солиб, давоми…

Мелис Абакиров. Қатағонда ўтган болалик (ҳужжатли қисса)

Болқор ёзувчиси Алим Теппеевга бағишланади. Муаллиф «ШУМҚАДАМ» Тетапоя бўлгандан бери Алининг эш тутгани-ю, бор дунёси — бу унинг улуғотаси — бобоси. Улуғотасининг мадори ҳам, бу дунёдаги овунчоғи ҳам, олти яшар набираси Али. Унинг ёшидагилар эртадан кечгача ошиқ отиб, чиллак ўйнаб давоми…

Педро Антонио де Аларкон. Учбурчакли шляпа (қисса)

Романсларда мадҳ этилган ва қуйида қандай юз берган бўлса шундай баён қилинган воқеа ҳақида ҳаққоний қисса МУАЛЛИФДАН Мен бу латифани биринчи марта умр бўйи ўзи туғилиб ўсган овлоқ қишлоқдан нарига чиқмаган бир эчкибоқар чўпондан эшитганман. Бу табиатан қув ва масхарабоз, давоми…