Ясунари Кавабата. Оловга томон талпинаётган аёл (ҳикоя)

Кўл олисдан хира мавжланиб кўзга ташланар эди. У ой ёғдусига чўмган кўҳна боғдаги ҳовузга жимирлаб қуйилаётган сувнинг рангини эсга соларди. Кўлнинг қарама-қарши қирғоғида дарахтлар ёнарди. Ёнғин кўзга ургудай шитоб билан ёйилиб борарди. Чамаси, ўрмонга ўт тушганга ўхшайди. Қирғоқ бўйлаб тутун давоми…

Лев Толстой. Адолат тарозиси (ҳикоя)

Қадимги Миср шоҳларидан улуғ Бойкос ўз шаҳарларидан бирида адолатли қози борлигидан хабар топибди. Айтишларича, у жуда ростгўй бўлиб, оқни оққа, қорани қорага ажратар, унинг ўткир нигоҳидан битта ҳам муттаҳам қочиб қутулолмас экан! Иттифоқо, бир куни шоҳ Бойкос бунга ишонч ҳосил давоми…

Лев Толстой. Қари йўрға (ҳикоя)

Бизнинг ҳовлимизда ёшини яшаб, ошини ошаган, мункиллаган бир чол умргузаронлик қиларди. Қариянинг исми Пимен Тимофеич бўлиб, афтидан, тўқсонни қоралаган эди. Чол неварасининг уйида истиқомат қилар, ёши бир жойга бориб қолгани боис қўлидан ҳеч бир иш келмасди. Қариянинг гавдаси бироз олдинга давоми…

Умар Сайфиддин. Фалақ (ҳикоя)

(Болалик хотираларидан) Ҳар эрта Чорсу жомиъсининг орқасидаги хароб жандармерия отхоналари олдидан чумчуқлар галаси каби чуғуллашиб ўтардик. Мактаб яна бир оз нарида… паст деворли, кенг бир ҳовли ўртасида эди. Бино бир қават эди. Атрофдаги баланд каштан дарахтларининг бир-бирига туташиб кетган қуюқ давоми…

Ўрхон Камол. Лотерея можароси (ҳикоя)

Инжунинг отаси уйга худди бир хум тилла топиб олган кишидек кўтаринки кайфиятда кириб келди: – Мана буни олиб қўй, хотин! Бирор тайин ерга қўйиб қўй. «Қарзинг мингдан ошдими, ҳар кун товуқ е!» дейишган қадимгилар, – деди. Аёл лотерея чиптасига ҳайрат давоми…

Орхан Памук. Дераза орти манзаралари (ҳикоя)

1 Ҳеч нарсани кўриб ҳам, тинглаб ҳам бўлмаса, бу ҳаёт эмас, ғирт жаҳаннамнинг ўзи. Болалигимдан зерикиш билан қандай курашиб келинганининг гувоҳи бўлганман — радио тинглашган, дераза ортидан кўчани кузатишган, у ёқдан-бу ёққа ўтаётган йўловчиларни, дераза қаршисидаги уйларни томоша қилишган. 1958 давоми…

Михаил Пришвин. Ўрмон томчилари (эсдаликлар)

Эсимда, биз болаликда ўйинчоқларимизни, совғаларни, ҳатто соатларни ҳам албатта бузиб кўрардик. Ичида нима борлигини билгимиз келарди—да. Эски замонларда мактабдаёқ бизни табиат билан худди шу йўсинда киришишга, уни ичига кириб боришга ўргатишарди. Далага олиб чиқишарди, биз гулларни юлишга тушардик. Гулнинг барглари, давоми…

Николай Гумилёв. Осмондан тушмаган муҳаббат (новелла)

Анна Андреевна Горенко (Ахматова) га бағишланади Дилхун изтироб туйғулари Данте Алигьери юрагидаги нозик илҳом париси Беатриче – машҳур Фолько Портинарининг қизига бўлган муҳаббатини Флоренцияга ўзгача сийратда кўрсатди. Бу ишқнинг қувонч ва қайғулари олис совуқ самовий кенгликларда эмас, балки шу ерда давоми…

Николай Гумилёв. Саройнинг сўнгги шоири (новелла)

Бу қирол аждодлари каби ўта дангаса, ишёқмас ва беғам эди. У саройда бўладиган тантаналар боисгина мадҳиялар ёзиб берадиган кекса шоирни нафақага чиқаролмас, унга етарлича нафақа тайинлаб, хайр-хушлашишга журъати етмасди. Шоирнинг ўзи эса кетишни сираям истамасди. Қирол оиласида кимдир туғилса ёки давоми…

Николай Гумилёв. Страдивариус скрипкаси (новелла)

Мэтр Паоло Белличини скрипка учун соло ёзди. Куйлаётиб, лаблари титраб кетди, оёқлари асабий ҳолда тактга уринар, узун-узун, оппоқ ва нозик қўлларининг шўхлиги тутгандай, бепарволик билан камончани қайирмоқчи бўларди. Мэтрнинг минглаб ўқувчилари унинг худди мана шу – оппоқ ҳинд илонларига ўхшаш давоми…