Антон Чехов. Капитан мундири (ҳикоя)

Чиқиб келаётган қуёш уезд шаҳрига сал-пал нур сочиб хўрозлар эндигина қичқира бошлаган пайт, аммо Рилкин амакининг қовоқхонасига мижозлар келибди. Улар уч киши бўлиб, машиначи Меркулов, миршаб Жратва ва молия маҳкамаси хат ташувчиси Смехунов эди. Уларнинг учаласи ҳам ичиб олишган. — давоми…

Антон Чехов. Мансаб даражаси учун имтиҳон (ҳикоя)

Бир почтахонанинг приёмчиси, серсоқол, мўйсафид, боши сип-силлиқ қорни серкиллаган Ефим Захарич Фендриков асабий ҳолда қўлларини бир-бирига ишқаб терлаб-пишиб дейди: — География муаллими Галкиннинг менда кеки бор, ишонинг-ишонманг мен унга бугун имтиҳон беролмайман. Имтиҳондан ўтолмайман… Азбаройи худо… Арзимаган бир нарса устида давоми…

Антон Чехов. Репетитор (ҳикоя)

Гимназиянинг еттинчи синф ўқувчиси Егор Зиберов Петя Удодовга илтифот билан қўл беради. Кулранг костюм кийган, сеп-семиз ва анор юзли, тор пешонали, ёши ўн иккига борган ўғилча Петя таъзим қилади ва шкафдан дафтарларини олади. Дарс бошланади. Удодовнинг отаси билан келишилган шартга давоми…

Антон Чехов. Москвадаги Трубной майдонида (ҳикоя)

Рождествинская монастирига яқин жойда кичкинагина бир майдон бўлиб, уни Трубной ёки қисқа қилиб Труба деб атайдилар, ҳар якшанба куни унда бозор бўлади. Худди ғалвирдаги қисқичбақага ўхшаб юзлаб пўстинлар, чакмонлар, мўйна шапкалар, цилиндрлар ғимирлаб туради. Баҳор чоғини эслатиб, ҳар хил овоз давоми…

Марк Твен. Хато ўхшатиш (ҳикоя)

Дўстим иккимиз Нью-Йорк яқинидаги Саломанка бекатига сал кечикиб етиб келдик. Бекат саҳнида йўлов-чилар ғуж-ғуж, одамга лиқ тўла поездга чиқиб олиш учун елиб-югуришарди. «Мендек машҳур ёзувчини ҳам шундай қисишадими одамлар», дея ўйлаб, кассага зўрға яқинлашдим. Чип-тафуруш йигитдан хос вагонга иккита чипта давоми…

Ги де Мопассан. Маржон шодаси (ҳикоя)

1-таржима МАРЖОН ШОДАСИ Фалакнинг гардиши билан баъзида хизматкорлар оиласида туғиладиган гўзал ва мафтункор қизлардан бири эди у. Унда на сеп-сидирға, на умид ва на таниқли бўлишдан маъно-мазмун бор эди. У бировни тушунишга ҳам уринмаган, севмаган ва машҳур кимсага ҳам турмушга давоми…

Ясунари Кавабата. Оловга томон талпинаётган аёл (ҳикоя)

Кўл олисдан хира мавжланиб кўзга ташланар эди. У ой ёғдусига чўмган кўҳна боғдаги ҳовузга жимирлаб қуйилаётган сувнинг рангини эсга соларди. Кўлнинг қарама-қарши қирғоғида дарахтлар ёнарди. Ёнғин кўзга ургудай шитоб билан ёйилиб борарди. Чамаси, ўрмонга ўт тушганга ўхшайди. Қирғоқ бўйлаб тутун давоми…

Лев Толстой. Адолат тарозиси (ҳикоя)

Қадимги Миср шоҳларидан улуғ Бойкос ўз шаҳарларидан бирида адолатли қози борлигидан хабар топибди. Айтишларича, у жуда ростгўй бўлиб, оқни оққа, қорани қорага ажратар, унинг ўткир нигоҳидан битта ҳам муттаҳам қочиб қутулолмас экан! Иттифоқо, бир куни шоҳ Бойкос бунга ишонч ҳосил давоми…

Лев Толстой. Қари йўрға (ҳикоя)

Бизнинг ҳовлимизда ёшини яшаб, ошини ошаган, мункиллаган бир чол умргузаронлик қиларди. Қариянинг исми Пимен Тимофеич бўлиб, афтидан, тўқсонни қоралаган эди. Чол неварасининг уйида истиқомат қилар, ёши бир жойга бориб қолгани боис қўлидан ҳеч бир иш келмасди. Қариянинг гавдаси бироз олдинга давоми…

Умар Сайфиддин. Фалақ (ҳикоя)

(Болалик хотираларидан) Ҳар эрта Чорсу жомиъсининг орқасидаги хароб жандармерия отхоналари олдидан чумчуқлар галаси каби чуғуллашиб ўтардик. Мактаб яна бир оз нарида… паст деворли, кенг бир ҳовли ўртасида эди. Бино бир қават эди. Атрофдаги баланд каштан дарахтларининг бир-бирига туташиб кетган қуюқ давоми…