Хорхе Луис Борхес. Тлён, Укбар, Orbis Tertius (Tlön, Uqbar, Orbis Tertius)

Кўзгу ва энциклопедиянинг ўхшашлиги туфайли мен Укбарни кашф қилдим. Рамос-Мехиада, Гаона кўчасидаги уйнинг йўлак адоғида кўзгу ташвишли жимирлар, энциклопедия эса кишини чалғитиш учун The Anglo-American Cyclopedia (Нью-Йорк, 1917) деб номланган бўлиб, 1902 йилги Encyclopedia Britannicaнинг сўзма-сўз, аммо анча кечиккан қайта давоми…

Хорхе Луис Борхес. Туркистон эртаклари (Uentos del Turquestan)

Мен сўзламоқчи бўлаётган эртаклар Туркистоннинг икки турли минтақаларига тегишлидир. Бирлари шимолдаги бепоён қирғиз* (пастдаги изоҳга қаранг) даштлари бағрида, туя тезакларидан қаланган гулханлар атрофида яратилган бўлса, бошқалари ариқлар бағрини тилган экинзорлари бисёр жанубий минтақада кўз очган. Гавжум бозорларни ўзларига саҳна билган давоми…

Хорхе Луис Борхес. Буэнос-Айрес (эссе)

Буэнос Айрес нима? Бу – қитъадаги урушлардан силласи қуриган бўлса-да, чеҳраси бахтиёр одамларга тўлган Плаза де Майо майдони. Бу – самолётдан кузатганимиз сон-саноқсиз ёғдулар оғушидаги йўлаклар ва қайдадир бизга хотиржамлик бахш этувчи қадрдон кулба. Бу –  аждодларимдан бири отиб ташланган давоми…

Хорхе Луис Борхес. Тангри битиклари (La escritura del dios)

Тош зиндон чуқурдир; ичкари томондан осмонга қадар чўзилган ярим паллага ўхшаш бу зиндон ҳарсанг тошлар ётқизилган тубига томон торайиб борганлигидан бир вақтнинг ўзида ҳам дилгир, ҳам бепоён туйилади. Ярим палланинг ўртасидан девор ўтган; у жуда баланд бўлса-да, гумбазнинг юқори қисмига давоми…

Сомерсет Моэм. Ёмғир (ҳикоя)

Вақт алламаҳал бўлиб қолган, эртага тонгда қирғоқ кўзга ташланиши керак эди. Доктор Макфейл трубкасини ёндириб, панжарага суянганча кўкдан Жанубий Хоч юлдузлар туркумини қидира бошлади. Жанггоҳда ўтган икки йил ва жуда узоқ битган ярадан сўнг у ҳеч бўлмаса йил-ўн икки ой давоми…

Василий Шукшин. Мот қилди (ҳикоя)

Агафья Журавлёваникига ўғли Константин Иванович келди. Хотини ва қизи билан онасидан хабар олиб, ҳордиқ чиқариб кетишмоқчи экан.Новое қишлоғи унча узоқ бўлмаса-да, Константин Иванович таксида келди, бунинг устига, бутун оила аъзолари машина юкхонасидан анча чамадон ташидилар. Дарҳол бутун қишлоққа: Агафьяникига оиласи давоми…

Гул Поча Улфат. Милтиқ (ҳикоя)

Бу воқеага бир неча йил бўлди. Афридий қабиласидан бўлган Тўмасхон моманд қабилалари яшайдиган тоғли вилоятдан қишлоғига ўтиб кетаётганди. Қўлида милтиғи бор, ҳеч нарсадан қўрқмасди.Моманд қабиласидан бўлган Банорасхон Тўмасхоннинг елкасидаги ажойиб милтиқни кўриб, ақлини йўқотаёзди. Момандлар бировнинг қўлида яхшироқ қурол кўриб давоми…

Пак Ин Сук. Тухум ўғриси (ҳикоя)

Дадам қишлоқда ўқитувчи эди. Онам эртадан-кечгача ўн бешта товуғимизга қараш билан машғул бўлар, уларнинг тухумини санаб, йиғиб қўйишдан ўзгача завқ олар ва биз — уч ака-укага ҳар тонг нонушта учун тухум қовуриб берардилар. Шунингдек, уларнинг тухуми бизга емак бўлишидан ташқари, давоми…

Пак Ин Сук. Энг гўзал сурат (ҳикоя)

Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадиган аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир куни тушдан кейин булут қоплаб олган осмондан ёмғир томчилари шиддат билан туша бошлади. Вақт ўтган сари ёмғир жалага айланиб борарди. Бир соат ўтса ҳам, давоми…

Михаил Зошченко. Кулфат (ҳикоя)

Гнилие Прудки қишлоғилик Егор Иванич, фамилияси Глотов, от оламан, деб икки йил пул йиғди. Қорни тўйиб овқат емади, тамаки чекишни ташлади, қўлбола ароқнинг эса таъмини ҳам унутди. Яъни худди пичоқ билан кесиб ташлагандай. Егор Иванични ўлдирса ҳам унинг мазасини эслай давоми…