Ражаббой Раупов. Юрак садоси (ҳикоялар)

Ражаббой Раупов. Юрак садоси. Ҳикоялар. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1982. Адабиётимизга анчагина истеъдодли ёшлар кириб келди. Бири шоир, бири прозаик… Энг муҳими — улар адабиётни, унинг вазифаларини яхши тушунган, маълумотли кишилар, юрагида айтадиган гапи бор кишилар. Ана шундай ёш қаламкашлардан давоми…

Қамчибек Кенжа. Нотаниш гул (ҳикоялар)

Қамчибек Кенжа. Нотаниш гул: Ҳикоялар. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1986. Қамчибек Кенжа “Соғинч”, “Яшил барг”, “Кўнгил кўчалари”, “Ишинг тушса” каби шеърий ва насрий тўпламлар, “Орзумандлар” номли қисса муаллифи. У ўз асарларида инсон маънавияти билан боғлиқ бўлган ижтимоий ва ахлоқий масалаларни давоми…

Охунжон Ҳаким. Ғалати дунё. Сайланма. 3-жилд

Охунжон Ҳаким. Ғалати дунё. Сайланма. 3-жилд: Эсселар, киссалар, ҳикоялар, адабий ўйлар. — Тошкент, «Шарқ», 2014. Ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари бошларида адабиётимизга лирик шоир сифатида кириб келган ва ўкувчиларга ўнлаб шеърий китоблар армуғон этган Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳаким наср, драматургия, давоми…

Омон Мухтор. Йиллар шамоли (роман)

Омон Мухтор. Йиллар шамоли. Роман. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976. Омон Мухторовнинг шеър ва ҳикоя тўпламларини ўқиган бўлсангиз керак. Энди у йирик жанрга қўл уриб қишлоқдаги тенгдошлари ҳаётидан роман ёзди. Ушбу романни диққатингизга ҳавола қиляпмиз.

Жуманиёз Шарипов. Хоразм (роман)

Жуманиёз Шарипов. Хоразм: роман — Тошкент, “Тошкент” бадиий адабиёт нашриёти, 1965. “Хоразм” романи ўзининг тарихий аҳамияти билан ўзбек совет адабиёти харитасида шу вақтгача давом этиб келаётган бўшлиқни маълум даражада тўлдиришга хизмат қилади. Зотан, совет адабиётининг пешқадам намояндалари — Абдулла Қодирийнинг давоми…

Ҳамид Ғулом. Қорадарё (роман)

Ҳамид Ғулом. Қорадарё: Роман. — Тошкент, Ёш гвардия, 1985. Романда оддий қишлок ёшлари Дилбар билан Обиджон ўртасидаги муҳаббат, уларнинг ҳаёт мактабида чиниқиш жараёни, турмушдаги кўпгина ижобий ва салбий ҳодисаларга учраб сабот-чидам, кураш ва ҳалол меҳнат туфайли ўз йўлларини топганликлари, давримизнинг давоми…

Адҳам Дамин. Сайланма. Роман ва қиссалар

Адҳам Дамин. Сайланма. Роман ва қиссалар. — Тошкент, «Шарқ», 2006. Ушбу «Сайланма»нинг 1-жилди ёзувчининг 55 ёшида китобсеварларга қилган туҳфасидир. Тўпламга муаллифнинг бир романи ва беш қиссаси киритилган. Роман кўнглида ЭРК ва ЮРТ мустақиллиги орзуси бўлган, бироқ бу кунларга етиб кела давоми…

Адҳам Дамин. Журъат (ҳикоялар)

Адҳам Дамин. Журъат: Ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. Ёш қаламкаш Адҳам Даминовнинг ҳикояларида турли ҳаётий воқеа-ҳодисалар, кишилараро кундалик муносабатлар ифода этилади. Муаллиф замондошларимизни қизиқтирган ахлоқий масалаларни бақадри имкон ёритишга ҳаракат қилади. МУНДАРИЖА Ўқилмаган мактуб Асорат Кўнгил Олапар давоми…

Дадахон Нурий. Изтироб (бадиа-роман)

Дадахон Нурий. Изтироб. Маънавий-ахлоқий бадиа-роман. Тошкент, 2017. Дадахон Нурий буюк адиб Абдулла Қаҳҳорнинг кенжа шогирдларидан ҳисобланиб, у кишининг оқ фотиҳасини олган ёзувчи. Шунингдек, сал кам олтмиш йил мобайнида ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг яқин ука – шогирди бўлиб, ёнида юрган. Ва давоми…

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 3-жилд. Шинелли йиллар

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 3-жилд. Шинелли йиллар: Роман. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. Қўлингиздаги ушбу китобга атоқли ўзбек адиби Шуҳратнинг “Шинелли йиллар” романи киритилди. Муаллиф мазкур асарида Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтда мислсиз қаҳрамонликлар кўрсатган ва мамлакат давоми…


Мақолалар мундарижаси