Йўлдош Сулаймон. Дардим сиғмас дунёга

Йўлдош Сулаймон. Дардим сиғмас дунёга: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1992.

Фарғонани Ўзбекистоннинг боғи деб айтишади. Бу бежиз эмас, албатта. Бу юрт мафтункор табиати билангина эмас, истеъдодларга бойлиги билан ҳам шуҳрат топган.
Эл таниган шоир Йўлдош Сулаймоннинг шеърларида гўзал Фарғона нафаси уфуриб туради. Чунки шоир шу юрт фарзанди. У қайси мавзуда қалам тебратмасин, ватанга муҳаббат туйғуси қалбига қанот беради. Шоирнииг энг сара шеърларидан тузилган ушбу китобча Сиз, азиз, шеърхонларга ҳам ажойиб лаҳзалар бахш этади, деб умид қиламиз.