Шерали Турдиев. Улар Германияда ўқиган эдилар

Шерали Турдиев. Улар Германияда ўқиган эдилар. «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси, «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи. — Тошкент, 2006

Ўтган асрнинг 20-йилларида етмишга яқин истеъдодли туркистонлик ёшларнинг Германияга ўқишга юборилиши ўша йилларнинг ижтимоий-маданий ҳаётида улкан воқеа бўлган. Фан ва хўжаликнинг турли соҳаларида замонавий билимлар билан қуролланган ёшларнинг юқори малакали кадрлар бўлиб қайтиши халқимиз ва мамлакатимизнинг кейинги тақдирига катта таъсир ўтказиши мумкин эди. Афсуски, Ўзбекистоннинг мустамлака тарзида қолишидан манфаатдор бўлган совет давлати дастлаб бу талабаларнинг ўқишни битирмай туриб қайтишларини талаб этди. 1937 йилнинг қонли воқеалари бошланиши билан уларни Германиянинг жосуслари ва аксилинқилобчи-миллатчи унсурлар сифатида маҳв этиб ташлади.
Таниқли адабиёгшунос олим Ш.Турдиев узоқ йиллардан бери катта бир қисми 1937 йил воқеаларининг қурбони бўлган, кичик бир қисми эса қатағондан қочиб, Туркияда паноҳ топган собиқ талабаларнинг фожиали тақдирини ўрганиб келади.
Қўлингиздаги архив қужжатлари ва жонли хотиралар асосида ёзилган китоб мазкур талабаларнинг Германиядаги ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

МУНДАРИЖА

Кириш
Биринчи қисм. Туркистонлик талабаларнинг Германияга ўқишга бориши
Тарихга бир назар
Германияда ўқиган талабаларнинг хорижий ўзбек матбуотидаги фаолияти
Иккинчи қисм. Германилда ўқиб Ўзбекистонга қайтиб келган талабалар
Абдуваҳоб Муродий
Солиҳ Муҳаммад
Саттор Жаббор
Тўлаган Мўмин
Султон Матқул
Бася Матқулова
Марям Султонмуродова
Хайриниса Мажидхонова
Гулсум Раҳимова-Ашрафий
Руқия Хўжаева (Раҳимова)
Насриддин Шераҳмедов
Фузаил Шераҳмедов
Учинчи қисм. Германияда ўқиб, Ўзбекистонга қайтиб келмаган талабалар
Тоҳир Чиғатой
Иброҳим Ёрқин
Абдуваҳоб Исҳоқ
Саида Шераҳмедова
Аҳмаджон Иброҳимов
Сўнги сўз
Иловалар
Мақолалар
Шокир Сулаймон. Оврўпода Туркистон ўқувчилари
Турар Рисқулов. Наши студенты в Германии
Олимжон Идрисий. Германияда ўзбек шогирдлари
«Ёш Туркистон». Туркистонлилар диққат-назарига
Элтар. Истанбулда Туркистон куни
Хотиралар
Иброҳим Ёрқин. Хотиралар
Аҳмаджон Иброҳимов. Хотиралар
Аҳмад Заки Валидий Тўғон. Берлиндаги Туркистон талабалари