Омон Матжон. Сени яхши кўраман

Омон Матжон. Сени яхши кўраман: Шеърлар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981.

Таниқли шоир, Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофотининг лауреати Омон Матжоннинг «Сени яхши кўраман» деб номланган ушбу китобига «Очиқ деразалар» (1970), «Карвон қўнғироғи» (1973), «Қуёш соати» (1974), «Ёнаётган дарахт» (1977), «Ярадор чақмоқ» (1979), «Ҳаққуш қичқириғи» (1979) каби шеърий китобларидан энг яхши шеърлари сайлаб киритилди. Шунингдек, шоирнинг янги шеърлари, «Сени яхши кўраман» деб аталган муҳаббат мавзуидаги янги шеърий туркуми ва таржималаридан намуналар ҳам китобдан ўрин олган.