Тўлан Низом. Ватан сурати

Тўлан Низом. Ватан сурати: Шеърлар ва достонлар /Сўнгсўз муаллифи О. Шарафиддинов/. — Тошкент, Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996.

Ватан сурати… Бу — кўз қорачўғи. У кўзга жойлашган. Меҳри эса юракда. Инсон боласи борки, у Ватан, Ватан, деб яшайди. Агар шоир бўлса-чи? У Ватан орзу-армонлари билан умр кечиради, дунёдан унинг ишқи билан ёниб-ёниб ўтади. Тўлан Низомнинг ушбу китобига кирган асарлари бунинг исботи бўлса не ажаб.