Эркин Воҳидов. Ўртада бегона йўқ

Эркин Воҳидов. Ўртада бегона йўқ: Ғазаллар. Т.: «Ёзувчи», 1991.

Муҳтарам шеърият шайдолари!
Халқимиз ўзлигини англаб олиш учун интилаётган, маънавиятимизнинг шу пайтгача пинҳон қолган саҳифаларини варақлашга жазм қилган бугунги кунда қўҳна аруз вазнига қизиқишнинг кучайгани табиий бир ҳолдир. Севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг аруз вазнида битилган ғазаллари қайси шеърхоннинг дил тўридан жой олмаган дейсиз? Нашриётимиз Сизнинг кутубхонангизга севимли шоиримизнинг эл орасида шуҳрат топган ғазалларидан тартиб берилган ушбу мўъжаз мажмуасини тортиқ қилмоқда.