Дадахон Нурий. Ниқобсиз Amerika ва бошқа манзилгоҳлар

Дадахон Нурий. Ниқобсиз Amerika ва бошқа манзилгоҳлар (Қиёмат қўнғироқлари). Маърифий-сиёсий роман (Қайта ишланган олтинчи нашри). Тошкент, 2014.

Дадахон Нурий ўзига хос жанрда ижод қилишни давом эттириб, навбатдаги “Ниқобсиз Америка ва бошқа манзилгоҳлар” маърифий романини ёзиб тугатди. Роман ўз йўналишига кўра залворли бир неча мавзуларни қамраб олган; океан орти мамлакатининг узоқ ўтмишига оид ҳали ўзбек ўқувчиларига номаълум бўлган тарихий малумотлар, у ерда яшовчи курраи заминнинг турли миллат ва элатларидан ташкил топган фуқароларнинг ҳозирги пайтдаги ўзига хос турмуш тарзи, урф-одатлари, ташқи ва геосиёсатга оид қарашлари, кўплаб штатлар жуғрофиясига даҳлдор таҳлилий чизгилар, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг янги саҳифа бўлиб очилган Ўзбекистон – Америка дўстлик алоқалари ва бунга ўша ердаги тақдир қисмати турлича бўлган ватандошларимиз қўшган, қўшаёган хайрли ишлар адиб томонидан содда ва равон тилда, энг муҳими ишонарли тарзда баён қилиб берилган.

МУНДАРИЖА

Дебоча
Биринчи қисм. Сафар олди ўйлари
Иккинчи қисм. Америка тупроғида
Учинчи қисм. Америкадан мактублар
Тўртинчи қисм. Американинг биринчи ва қирқ тўртинчи президенти
Бешинчи қисм. Америкадан мактублар
Олтинчи қисм. Йўл адоғи – жарлик
Тазарру (Хотима)