Эркин Воҳидов. Бедорлик

Эркин Воҳидов. Бедорлик: Шеърлар ва драмалар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.

Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, таниқли шоир Эркин Воҳидовнинг «Бедорлик» китоби она Ватанга муҳаббат, севги ва садоқат, меҳнат ва дўстлик, фидойилик ва инсонийликни тараннум этувчи фалсафий шеърларни ўз ичига олади.

Қайга бормай, юрагим ифтихорга банд қилдим,
Ўзбек боласиман деб кўксимни баланд қилдим…
дейди у бир шеърида.

«Олтин девор», «Истамбул фожиаси» драмалари бу китобда илк бор ўз ўқувчиси билан учрашади.