Шарль Лоран. Наполеоннинг жосуси (роман)

Лоран, Шарль. Наполеоннинг жосуси: роман. Шарль Лоран / Рус тилидан Рустамжон Умматов таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 288 б.

Француз адиби Шарль Лораннинг мазкур асари ўқувчини XIX асрнинг бошлари – Наполеон Францияси даврига сайр эттириб, буюк саркарда Наполеон Бонапарт, жосус Карл Шульмейтер ва соҳибжамол Берта ҳамда улар қарамоғига олган, томирида қироллар қони оқаётган асранди бола Ганс каби қаҳрамонларнинг тақдири ва ички кечинмалари орқали урушнинг суронли онларига олиб киради.
Нафақат бадиий завқ, балки 1805 йилдаги Франция-Австрия ўртасидаги зиддиятларга оид тарихий маълумотлар билан етарлича танишиш имконини ҳам берувчи ушбу асар ўқувчининг суюкли китоблари қаторидан ўрин олади деб умид қиламиз.

Рус тилидан Рустамжон Умматов таржимаси

МУНДАРИЖА

БИРИНЧИ ҚИСМ

Жосус қўлга тушди
Бертанинг хавотири, маршалнинг таҳдиди
Эр ва хотин
Наполеон билан юзма-юз
Жосус жанг қилиш иштиёқида
Императорнинг қаҳри келди
Жосус икки аскарни доғда қолдирди
Маршал Мюрат – жигарсўхта
Бегуноҳ шаҳзоданинг қонли қисмати

ИККИНЧИ ҚИСМ

Айғоқчи душман ўрдасида
Генераллар чув тушди
Нотаниш аёл жосусга ўз хизматини таклиф этди
Сотқин бари бир сотқин-да!
Сотқин жосусдан қўрқиб кетди
Сарсонлик – саргардонлик
Берта ва Доротея
Родекни хўрлашди, Ганс қочиб қутулди
Жосус қалтис синовда
Шульмейстер Наполеонни излаб боради

УЧИНЧИ ҚИСМ

Шульмейстер қатл арафасида
Венд Гансни азобламоқчи
Сотқин ўз бошини ўзи еди
Жосуснинг ўғли Наполеон ҳузурида
Маршаллар орасидан ола мушук ўтди
Соқчининг жосус билан улфатчилик қилгани
Ганс соғинтириб қўйди
Родек маршал Мюратнинг йўлини тўсди
Генерал Мак сўнгги талвасада
Жосуснинг ғойиб бўлиши
Алқисса, ҳамма муроду мақсадига етди
Таржимондан