Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар: Роман

Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар: Роман. — Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1994. — 272 б.

«Отамдан қолган далалар» — рамзий роман.
Муаллиф ўз романида бутун умр далада кетмон чопиб, серқуёш юртида елкаси офтоб кўрмаган, қут-баракот юртида косаси оқармаган мунис ўзбек халқи сиймосини Деҳқонқул тимсолида бадиий талқин этади.