Бҳишам Саҳний. Даричалар (қисса ва ҳикоялар)

Бҳишам Саҳний. Даричалар: Повесть ва ҳикоялар / [Ҳиндий тилидан А. Иброҳимов тарж.]. — Тошкент, Радуга, 1983.

Муаллиф «Даричалар» повестида ҳинд халқини неча замонлардан бери изтиробга солиб келаётган тоифа масаласига яна мурожаат қилади. Паст табақага мансублиги учун таҳқирлаш Ҳиндистонда қонунан ман қилинган бўлишига қарамай ҳамон унинг таъсири ҳинд жамиятида ниҳоятда кучли. Бу хурофот паст табақа кишисининг ҳаётини, унинг порлоқ ва эзгу интилишларини кишанлаб қўяди. Повестнинг бош қаҳрамони хизматкор бола Тулсий энг паст табақа — дахлсизлар табақасига мансуб. У хўжайиннинг болалари билан бирга ўсади, бирга ўйнайди, уйда бирга ўқийди. Уларнинг муносабати қанчалик яқин бўлиб кўринмасин, аслида Тулсий билан хўжайиннинг болалари ўртасида кўзга кўринмас тўсиқ туради.