Чустий. Садоқат гуллари

Чустий. Садоқат гуллари. Девон / Тўпловчилар Нозимахон ва Фароғатхон Хўжаева; Девон тузувчи Музаффархон Набихон ўғли; Муҳаррирлар: Музаффархон ва Бахтиёрхон Набихон ўғиллари. ˜— Тошкент, Внешторгиздат, 1992

Ғазалнавис шоир Чустий (Набихон Хўжаев) шўролар даврида яшаб ижод этган арузнавис шоирларнинг иккинчи авлоди: Чархий, Собир Абдулла, Ҳабибий каби ижодкорлар қаторида ўз муносиб ўрни ва ўз овозига эга бўлган асл санъаткордир. Шоир 80 йил умр кўрди (1904—1983). У ўзининг бутун онгли умрини ижодий фаолият ва шеърият билан ҳамнафасликда ўтказди; аруз ва ғазал шайдоларига салмоқдор мерос қолдирди.