Бадиийлик асослари ва мезонлари

Бадиийлик асослари ва мезонлари [Матн] : рисола / Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи: Ҳ. Ахмедов. – Тошкент: Bookmany print, 2022. — 252 б.

Марҳум адабиётшунос-олим, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Саримсоқовнинг “Бадиийлик асослари ва мезонлари” номли китоби адабиёт назариясининг ўзак масалаларига бағишланган. Адабиёт илмининг бу глобал муаммоси китоб номида ҳамда шу номли тадқиқот-мақолаларда ўзига хос тарзда акс этган. Бу ерда жамланган мақолалар ўзбек адабиётшунослигида муайян илмий-назарий аҳамиятга эга. Бу тадқиқотлар илм муҳибларининг қизиқишларини орттириб, уларнинг эътиборларини тортади, деб ўйлаймиз.

Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи: Ҳошимжон Ахмедов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси доценти в.б, филология фанлари номзоди.