Мирий. Танланган асарлар

Мирий. Танланган асарлар. Нашрга тайёрловчи М. Маҳмудов. — Тошкент, «Тошкент» нашриёти, 1965.

Мирий XIX асрнинг иккинчи ярмидаги прогрессив адабиётнинг истеъдодли ва сермаҳсул намояндаларидан. Мирийнинг исми Очилди бўлиб, Каттақўрғон ва унинг атрофларида Мулла Очилди, Очилди Махдум ва кейинроқ Қози Очилди номлари билан машҳур бўлган. У 1246 ҳижрийда (1830 милодийда) Каттақўрғоннинг Калқўрғон волостига қарашли Эшонқишлоҳ мавзеида деҳқон Неъматулла оиласида туғилди.

МУНДАРИЖА

Очилди Мирий. Муҳаммаджон Маҳмудов
Ғазаллар
Мухаммаслар
Таржеъбандлар
Соқийнома
Рубоийлар ва қитъалар
Воқеабандлар
Достонлардан намуналар
Тожикча-форсча шеърларидан