Дилмурод Қуронов. «Адабиёт надир» ёки Чўлпоннинг мангу саволи

Дилмурод Қуронов. «Адабиёт надир» ёки Чўлпоннинг мангу саволи. Адабий-танқидий мақолалар / Тошкент, “Зарқалам” нашриёти, 2006, – 128 б.

Китобда Чўлпоннинг XX аср бошида «Адабиёт надир?» дея қўйган саволига бугунги адабий нуқтаи назардан мулоҳазалар билдирилади. Шунингдек олим адабиётимиздаги кўпгина асарларга, ёзувчи ва шоирлар ижодига, илмий қарашларга ҳозиргача билдириб келинган, маьлум маънода шаклланган ёндошувларга янгича бир қарашларни олиб киради.
Бу ўзига хос теран адабий таҳлиллардан иборат китоб сизнинг зьтиборингиздан четда қолмайди.