Шавкат Раҳмон. Уйғоқ тоғлар

Шавкат Раҳмон. Уйғоқ тоғлар: Шеърлар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986.

Иқтидорли шоир Шавкат Раҳмон «Рангин лаҳзалар», «Юрак қирралари», «Очиқ кунлар», «Гуллаётган тош» шеърий китоблари оркали шеърият мухлисларига яхши таниш. У Гарсиа Лорканинг «Сайланма»сини ҳам ўзбек тилига таржима қилган.
Шоирнинг «Уйғоқ тоғлар» мажмуасига Вақт ва Давр, Ватан ва Она муҳаббати мавзуидаги лирик-фалсафий шеърлари ўтган нашрлардан сараланиб олинди. Шунингдек, янги шеърларидан ҳам намуналар киритилди.