Инглиз адабиёти классиги, санъатда нозик нафосат учун курашган шоир, прозаик ва драматург Оскар Уайльд болалар учун ҳам кўплаб ажойиб эртаклар ёзган. У мазкур тўпламдан жой олган «Бахтли шаҳзода», «Садоқатли дўст», «Атиргул ва булбул», «Худбин дев», «Яшил мушак» каби қатор асарларида болаларни ҳам, катта ёшдагиларни ҳам қизиқтирувчи ва ҳаяжонга солувчи маънавий муаммолар — яхшилик, дўстлик, садоқат, мардликни ардоқлайди; мақтанчоқлик, қуруқлик, лоқайдлик, хиёнат, худбинлик каби иллатларга қарши ўт очади.
МУНДАРИЖА
Бахтли шаҳзода
Худбин дев
Булбул ва атиргул
Яшил мушак
Юлдуз-бола
Инфантанинг туғилган куни
Содиқ дўст